UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  1 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  5 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  26 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  29 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  53

Афғонистон ёрдамчи мураббийи: "Кейинги йилларда Афғонистон, Тожикистон ва Эрон Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида эътироф этилади" Янгиликлар

Афғонистон ёрдамчи мураббийи: "Кейинги йилларда Афғонистон, Тожикистон ва Эрон Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида эътироф этилади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Парагвайга қарши ўйиндан сўнг (1:3) Афғонистон ёрдамчи мураббийи сайтимизга интервью берди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Сабаби Парагвай биздан бир кун кўп дам олди. Биз эса Андижонда ўйин ўтказиб, пойтахт сари йшлга отландик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Учрашув арена ёки зангори экран қаршисида кузатган мухлислар учун қизиқарли руҳда ўтди деб ўйлайман. Бироқ бизга халқаро тажриба етишмагани панд берди. Бу жаҳон чемпионатидаги илк иштирокимиз эди. Ўйин давомида ишончли ҳаракат қилдик, аммо гол ўтказиб юборгач, ўзимизга кела олмадик.

Ўйиндан аввалги машғулотларда пенальтилар борасида шуғуллангандик, бироқ беллашувда пенальтилар сериясига боришни хаёлимизга ҳам келтирмадик, балки ғалаба учун ҳаракат қилдик.

Осиё жамоаларини ҳам кузатиб боряпман. Эрон дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, Ўзбекистон эса муваффақиятсизликка учради. Менимча, кейинги йилларда Афғонистон, шунингдек, Тожикистон ва Эрон Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторида эътироф этилади".

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон терма жамоаси ўз тарихида илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этиб, нимчорак финалга қадар етиб борди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика