UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Ҳусановм майдонга тушди! (онлайн ҳисоб)  23 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  7 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди

Футзал бўйича ЖЧ финали доирасидаги Бразилия — Аргентина ўйини якунланди.

Жаҳон чемпионати-2024

Финал

Бразилия — Аргентина 2:1

Голлар: Феррао (05'47"), Рафа Сантос (12'34") — Матиас Роса (38'00")

Бразилия: 3. Виллиам, 7. Диего (с), 6. Марсел, 4. Марлон, 13. Рафа Сантос

Захира: 12. Артур, 11. Феррао, 1. Гуитта, 9. Леандро Лино, 8. Марсеньо, 5. Негиньо, 10. Пито. 2. Ронкальо, 14. Валерио

Аргентина: 1. Сармиенто, 13. Арриета, 11. Бранди, 3. Клаудиньо, 14. Таборда

Захира: 4. Боло Алемани, 9. Борруто, 6. Корсо, 8. Гауна, 12. Кравецки, 5. Плаза, 7. Роса, 2. Триподи, 10. Вапораки

Огоҳлантиришлар: Плаза (03'07"), Пито (07'56"), Боло Алемани (24'13"), Рафа Сантос (29'27"), Феррао (35'25"), Лусиано Гауна (35'25").

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Бразилия олти карра жаҳон чемпиони!

39. Клаудиньонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

38. ГОЛ! Матиас Роса ҳисобни қисқартирди!

Аргентина тайм-айт олди.

36. Жанжаллашиб қолган икки жамоа ўйинчилари огоҳлантирилди.

33. Валерио қулай имкониятдан фойдалана олмади.

31. Хавфли вазият! Роса деярли бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

Финални 9029 томошабин "Ҳумо Арена"дан кузатмоқда.

30. Рафа Сантос фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

Бразилия тайм-айт олди.

27. Зарба! Алеманинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Бразилия дарвоазбони қайтарди.

26. Артурнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Алемани рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

24. Негиньонинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

21. Клаудиньонинг кучли зарбасини Виллиан қайтарди.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Футзал бўйича ЖЧ финалини кўриш учун "Ҳумо Арена"га келган мартабали шахслар

Жанни Инфантино — ФИФА президенти

Эдналдо Родригес — Бразилия футбол конфедерацияси президенти

Абдулла Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Абдусалом Азизов — ЎФА президенти

Мажид Рашид — Осиё Паралимпия қўмитаси президенти 

Отабек Умаров — Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти

Адҳам Икрамов — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири

Хави Родригес — футзал бўйича 2 карра жаҳон чемпиони

Тайм якунланди.

18. Зарба! Бразилиянинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, Сармиенто тўпни қайтарди.

17. Зарба! Росанинг мураккаб зарбасини Виллиан оёқлари билан қайтарди.

16. Зарба! Гаунанинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини Бразилия дарвозабони қайтарди.

14. Аргентинанинг ўта хавфли ҳужумини рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

Аргентина тайм-аут олди.

13. ГОЛ! Бразилиялик 13-рақамли футзалчи Рафа Сантос 13-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди!

10. Диего рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда уни алдаб ўтди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани боис зарба йўллай олмади.

8. Аргентиналик футзалчига нисбатан қўполлик ишлатилди. ВАР эҳтимолий четлатишни кўриб чиқди, лекин якунда Питога сариқ карточка кўрсатилди.

Бразилия тайм-аут олди.

7. Арриета кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

6. ГОЛ! Феррао Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

6. Зарба! Негиньонинг чап оёқда йўллаган зарбасини Аргентина дарвозабони қайтарди.

4. Зарба! Марлониннг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

4. Плаза Ферраога нисбатан қўполлик ишлатди.

4. Зарба! Феррао бир рақибини ортда қолдириб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба йўллади, бироз ноаниқ.

2. Аввал Клаудиньо, сўнгра қарши ҳужумда Марлон хавфли зарба йўллади.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика