UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  14 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда ютқазди, Шомуродов тўлиқ ўйнади

Теглар :  РомаИнтер
Италия чемпионати 16-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Рома – Интер 0:3

Гол: 0:1 – 15 Чалханоглу, 0:2 – 24 Жеко, 0:3 – 39 Думфрис.

22.00, «Стадио Олимпико»

Рома – Руй Патрисиу, Рожер, Смоллинг, Манчини, Кумбула (Бове, 61), Винья, Мхитарян, Верету (Вольпато, 90), Кристанте, Заньоло, Шомуродов.

Интер – Ханданович, Думфрис, Д`Амброзио, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 76), Перишич, Брозович, Чалханоглу (Сенси, 83), Барелла (Видаль, 59), Корреа (Санчес, 59), Жеко (Весино, 76).

Огоҳлантиришлар: Рожер (37), Барелла (47), Манчини (63), Заньоло (75).


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Рома" ўз майдонида "Интер"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Римликлар бугунги ўйинда ҳеч нарса қила олишмади. Элдор Шомуродов эса учрашувни тўлиқ ўтказди.

90+1. "Рома"да ўзгариш: Волпато Верету ўрнига майдонга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЗАРБА! Сенси Перишичнинг чап қанотдан узатмасини тўхтатмасдан дарвозага "михлаб" қўйишига бир баҳя қолди. Зарба ноаниқ.

83. Меҳмонларда сўнгги ўзгариш: Сенси Чалханоглу ўрнига ўйинга қўшилди.

82. ЗАРБА! Заниолонинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвозанинг ён тарафига тегди. Трансляциядагилар гол деб ўйлади шекилли, 1-3 ёзиб қўйишди.

80. "Интер"да хавфли вазият юзага келди, Дюмфриснинг ўнг қанотдан узатмасига Санчес зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

78. Заниоло Ханданович билан тўқнашиб кетди. "Рома" футболчилари норози кайфиятда, бироқ такрорий лавҳа қўполлик бузилмаганини исботлади.

76. "Интер"да ўзгаришлар: Жеко ва Бастони ўрнига Димарко ҳамда Бесино майдонга тушди.

75. Заниоло Брозовични йиқитгани учун огоҳлантирилди.

73. "Интер" яна бир хавфли ҳужум уюштирди. Чап қанотдан узатмани Дюмфрес марказдаги шеригига оширди, бироқ танаффусда устозидан роса дакки эшитган ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

Элдорнинг ўзини тополмасак ҳам суратини зўрға топа олдик.

70. Иккала жамоа ҳам иккинчи бўлимни расмиятчилик учун ўтказишаётгандек таассурот уйғотмоқда.

66. Видалга зарба бергани имкон беришмади, акс ҳолда чилилик футболчи чап оёқда "бўрилар"ни жазолаши муқаррар эди.

65. Шомуродов тўпга охиригача югурмади, натижада "Интер" футболчилари тўпни сақлаб қолишди.

62. Манчини Санчесга қарши қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

61. "Рома"да ўзгариш: Бове Кумбулани алмаштирди.

59. "Интер"да ўзгаришлар: Санчес ва Видал ўйинга қўшилди, улар Барелла ҳамда Корреани алмаштиришди.

57. "Рома" ҳимоячилари Корреанинг зарба беришига йўл қўймади. Ҳужумчи жароҳат олган кўринади.

54. Виньянинг узатмасига Шомуродовнинг бўйи жирафа тенги бўлганда ҳам етмасди.

53. Жекога нисбатан қўполлик ишлатилди. Босниялик ҳужумчи бугун "Рома"да бор аламим маним дея майдонда шиддатли ҳаракат қилмоқда.

52. Веретуга нисбатан майдон марказида қоида бузилди.

50. Иккинчи бўлимда Шомуродовни қидирувга беришни истамасдик. Ҳозирча у якка ҳолда рақибларига прессинг уюштирмоқда.

46. Барелла жамоаси огоҳлантириш борасида ҳам жамоасининг ортда қолишини истамади. Футболчи қўполлик учун жазоланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Жозе амаки иккинчи бўлимда Чўст пичоғини ишга солмаса бўлмайди, шекилли, албатта, яхши маънода)

Дастлабки таймда сўнг "Рома" ҳар тарафдан ортда қолмаяпти, римликлар қўполлик ишлатиш ва огоҳлантириш бйича олдинда бормоқда.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффусда "Рома" футболчиларига футбол ўйнаётганларини эслатиб қўйиш керак, акс ҳолда меҳмон жамоа футболчилари тўпурарлар пойгасидаги натижаларини янада яхшилаб бораверишади.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Чалханоглу тўртинчи голни ургиси келмади, унинг зарбаси ноаниқ кетди.

42. Шомуродов ўнг қанотдан олдинга бориб, марказдаги Заниолога тўпни оширди, бироқ Заниоло дарвоза томомн зарба бера олмади.

39. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дюмфрис ҳисобни айтиб бўлмас даражага олиб келмоқда. Чап қанотдан оширилган тўпни катта тезликда келаётган Дюмфрис учиб келиб боши билан зарба йўллаб, ўзиям дарвозага кириб кетай кетди. Ҳисоб йириклашди.


38. Рожер қарши ҳужумда қочиб кетаётган рақибини ўтказиб юборгиси келмагани учун огоҳлантирилди.

37. "Рома" яхши ҳужум ташкиллаштирганди, якунловчи футболчи топилмади. Қаерларда юрибсан, Элдор...

33. Ниҳоят "Рома" ҳужум ташкил қилди, бурчак зарбасидан йўлланган зарбани зерикиб ўтирган Ханданович эгаллаб олди.

31. ЗАРБА! Чап қанотдан оширилган тўпга тиниб-тинчимас Жеко бош билан зарба берди. Тўпнинг дарвозага киришига сантиметрлар етмади. Моринью шогирдларига ҳужумга ўтманглар дея кўрсатма берган чоғи...

29. Жеко чап оёқда яна бир хавфли зарба йўллади, Патрисиу дастлаб тўпни қайтарди, кейин эса уни ушлаб олди.

28. Чалханоглу бурчак зарбасидаги голини такрорлашига бир баҳя қолди.

28. "Интер"нинг ҳужумларига қараб, қайси жамоа ортда қолаётганини адаштириб қўяяпман.

25. Шомуродов ўйин қоидасини бузди. У ҳам воқеалар ривожи бундай давом этишини кутмаганди.

24. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жеко собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилмоқда. "Интер"она комбинация ва жарима майдонидаги фаол  Чалханоглунинг пасидан сўнг Эден Патрисиу қўриқлаётган дарвозани тўп билан савалади.

21. Жеко ўз омадини синаб кўрди, ноаниқ. Биз нариги томонга ҳужумлар бўлиши тарафдоримиз биринчи бўлимда.

20. Бастони мақтовларимиздан эриб кетди шекилли, чап қанотдан ташкиллаштирилган ҳужумни кўкка совурди.

19. Шомуродов бошлаган ҳужумни Заниоло давом эттирди, Мхитарянга узатилган тўпни камида 2 метр келадиган Бастони қайтарди.

17. Дюмфрис рақиб жарима майдонида йиқилиб тушибди. Ҳаммаси жойида, асабийлашишга ўрин йўқ.

15. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чалханоглу бурчак зарбасидан сўнг тўғри дарвозани ишғол қилди. Патрисиу ҳам "очко"сидан тўпни ўтказиб юборди.

14. Меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

13. "Рома" футболчиси белгиланган вақтда аутни амалга оширмагани учун рақиб жамоага тўп олиб берилди.

10. Винья рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга қараб илдамлаши, бироқ унинг зарбаси рақиб мудофаа деворига тегиб қайтди, ваҳоланки, чап қанотда Шомуродов очилаётганди.

8. "Рома" да хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, Верету ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борди ҳамда марказдаги Шомуродовга тўпни етказганди, "Интер" ҳимоячилари ҳужумни бартараф этишди.

6. Меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирди. Қанотдан узатилган тўп ҳеч кимга тегмади.

5. Шомуродов тўп учун курашда "Интер" ҳимоячисига ютқазди.

4. "Интер" ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. "Рома" эса ҳозирча ҳужумларни бартараф этишга шай турибди.

1. ЗАРБА! Шомуродов илк ҳужумни бош билан зарба йўллаш орқали бошлади. Заниолонинг чап қанотдан узатмасига Элдор бош билан зарба берди, бироқ зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди.

1. Учрашув бошланди.

Айни дамда А Серияда кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган

Мана шу тўр ўзбекистонлик форварднинг зарбаларидан титрашига умид қилиб қоламиз

"Рома" ўз майдонидаги сўнгги 11 ўйиннинг 10 тасида ютқазмаган

"Интер" охирги 12 баҳсдан буён гол уриб келмоқда

Жамоалар ўртасидаги сўнгги 7 ўйиннинг 6 таси дуранг натижа билан якунланган

Бугунги учрашувга иккала жамоа ҳам йўқотишлар билан ташриф буюрди, айниқса, мезбонларда бу жиҳат яққол намоён бўлади. Бироқ йўқотишларнинг ўрнини майдондаги футболчилар билдирмасликка ҳаракат қилишади.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Италия футболининг ёрқин баҳсларидан бирининг гувоҳи бўлиб борамиз. Бугун учрашувни бошидан охирагача кузатсангиз арзийди, сабаби ўзбек томошабинларига маълум, Элдор Шомуродов асосий таркибда ўйинни бошлайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика