UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  23 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  3 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  11 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  4 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  7 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  8 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  5 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25

Мундиаль 2022. Австралия! Янгиликлар

Мундиаль 2022. Австралия!

Австралия!


Тахаллуси - "соккеруз".

FIFA рейтингида 39-ўрин.

Жаҳон чемпионатига олтинчи марта боради.


D гуруҳи. Рақиблар: Франция, Дания, Тунис.

1-тур, 22 ноябрь. Австралия — Франция

2-тур, 26 ноябрь. Австралия — Тунис

3-тур, 30 ноябрь. Австралия — Дания


Муваффақиятлар


Австралияликлар ЖЧда гуруҳдан фақатгина бир бор, аниқроғи 2006 йилда чиқишган. Ўша турнир кўпларнинг ёдида қолган: Украина 1/4 финалда, Зидан бразилияликларни қийнаган, Италия эса "шайтон" билан битим тузган мусобақа. Балки, кимгадир австралияликларнинг ҳам перфоманси ёққандир.

"Соккеруз"нинг гуруҳи тушунарсиз эди - Бразилия, Япония, Хорватия ва австралияликларнинг ўзлари. Қандай қилиб тасодифан тўртта турли жамоалар бирлашгани ҳайратланарли. Австралияда Гус Хиддинк қўл остидаги жанговар жамоа бор эди. Улар нимагадир жиддий даъвогарлик қилишди ва эътиборни тортишди дейиш қийин, аммо барибир Тим Кэхилл, Марк Видука, Харри Кьюэлл, Люк Уилкшир, Марк Шварцер - биз учун таниқли ўйинчилар, шу сабаб ёмон тўда йиғилмаганди.


Аввало, Австралиянинг ЖЧга қандай қилиб бориб қолганини қайд этиш, аниқроғи кўрсатиш керак.




Гап шундаки, Океания саралаш зонасининг ўзига хослиги шундаки, уни ютишнинг ўзи кифоя эмас - жамоа бир неча конфедерациялар, хусусан Жанубий Америка ва Осиёдан ўтиш керак. Айнан шу ерда австралияликлар кучли жамоалар билан ўйнаш амалиёти ва тажрибаси йўқлиги сабаб доим муаммоларга дуч келишган, плей-оффда эса бу тажриба керак. Шундай қилиб, Уругвай терма жамоасини хафа қилган Австралия ўзининг тарихий мусобақасига чиқди.

Илк рақиб - Япония. Бу австралияликлар учун озми-кўпми таниш жамоа. Гуруҳдан чиқишга даъвогарлик қилиш учун уларни ютиш шарт эди. Австралия ғалаба қозонди. Бу голливуд фильмларидагидек бўлди: бутун ўйин давомида мағлуб бўлатуриб, ўйин сўнггида кетма-кет 3та гол уриш!

Агар ёдингизда бўлмаса, қуйидаги видео сиз учун




Плей-оффга катта қадам. Аммо, барчаси ҳам осон эмас, кейинги рақиб - Бразилия. 3 очко етарли эмас, шу сабаб кўпроғига ҳаракат қилиш керак. 2006 йилги Бразилия - бундай вазифа учун ёмон вариант, лекин нима қилиш керак? Курашамиз. Бу ажабланарли бўлса ҳам, "соккеруз" Роналдиньо ва унинг жамоасига ҳақиқий жанг таклиф этди. Бразилиялик 2-0 ҳисобида ютишди, аммо бу ғалаба осон қўлга киритилганини англатмайди. Австралия рақиб дарвозасида жуда кўплаб вазиятларни яратди ва нафақат футбол ўйнай олишини, балки жуда ажойиб футбол кўрсата олишини намойиш этди.




Шундай қилиб "соккеруз" ўзининг ҳал қилувчи Хорватия билан ўйинга келди. Дуранг австралияликларни қониқтиради, аммо уларнинг рақибларини эмас. Хорватияда кучли жамоа бор эди: Ивица Олич, Нико Кранчар, Дарио Срна, Игор Тудор, Нико Ковач, Дарио Шимич, Лука Модрич - ҳудди қадимги славян афсуни ўқилаётгандек. Аммо, сеҳр хорватларга ёрдам бермади. Австралияликлар драматик тарзда кечган ўйинда 2-2 ҳисобида дуранг ўйнай олишди ва илк бор плей-оффга чиқишди.

"Бу жамоада шер юраги бор, – деб ғурурланиб айтди Хиддинк. – У нима бўлишидан қатъий назар охиригача уради ва ҳеч қачон таслим бўлмайди. Бу эса энг асосийси".




Австралияликлар 1/8 финалда Италия билан тўқнаш келишди. Жамоа бутун ўйин давомида муносиб тўп тепди ва баҳсни пенальтилар сериясига қадар олиб бориши мумкин эди, аммо бундай бўлмади.

Ўйин жанжал билан якунланди: бўлажак ЖЧ ғолиблари бўлмиш итальянлар ўйиннинг асосий вақтига 8 сония қолганда берилган Фабио Гроссо учун қўйилган ғалати пенальти сабаб гол уришди ва кейинги босқичга ўтишди.




Шу билан австралияликлар эртаги якунланди. Италиядан учралган аламли мағлубият хафа қилди, аммо барибир немис мундиали кенгурулар мамлакати футболи учун катта муваффақият бўлди.


Мураббий ва ўйин услуби


Грэм Арнольд – футбол бўйича Австралия терма жамоаси бош мураббийи.



Агар сизда жуда кучли хотира ёки Австралия футболи билимдони бўлсангиз, бу инсонни 2006 йили Хиддинкни штабида кўрганингизни эслайсиз. Грэм Хиддинкка қадар ҳам, анқироғи Фрэнк Фарина қўл остида 2000 йиллардар бери ассистентлар орасида бўлган. Германиядаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Арнольдни Гуснинг ўрнига терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлашди, аммо у австралияликлар постида узоқ қола олмади. Грэм 2007 йилда Осиё Кубогидаги қониқарсиз натижалар сабаб терма жамоадан четлатилди. Арнольд ҳозирги лавозимига биринчи бор келганда шунчалик қисқа фаолият юритди, 11 йилдан сўнг эса қайтди.

Бу 11 йилда кўплаб воқеалар рўй берди. Арнольд ёшлар термасини 2008 йилги Олимпиада ўйинларига олиб чиқишга улгурди, шунингдек Англиянинг "Норвич Сити" ва "Болтон Уондерерс" жамоаларини бошқариши мумкин эди, аммо яна миллий жамоанинг 2010 йилги ЖЧда мураббийлар штабидан ўрин олди, аммо бошқа бир нидерландиялик қўл остида – Пим Вербек. Грэм турли жамоалар билан Австралия чемпионатини икки бор ютди – бундай ишни бошқа ҳеч ким қила олмаяпти. Арнольд Японияда ҳам ишлашга улгурди.

Россиядаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Грэмни яна ватанига чорлашди. Арнольд 2018 йилдан бери футбол бўйича Австралия терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Австралия терма жамоаси ўйин схемаси: 4-2-3-1, камроқ 4-4-2, 4-1-4-1 ва 4-1-3-2.



Қайд этиш керакки, катта эҳтимол билан Австралиянинг асосий схемаси йўқ. Грэм Арнольд рақибга қараб майдон марказини тўлдиради, аммо ҳар доим тўртта ҳимоячи билан ўйнайди. Масалан, австралияликлар Перуга қарши ўтиш ўйинида ҳужумда 4-1-4-1, мудофаада 4-4-2 билан ўйнашди.



Ўйин услуби – жуда ҳам ур-тўп услубига ўхшайди, аммо бироз пас билан ўйинни тарғиб қилувчи замонавий тенденцияларга билан жилоланган.

Австралиянинг тактикаси анча оддий.

Улар ҳужумни мудофаадан чиқишни тўлиқ назорат қиладиган Аарон Муй билан қуришади. У жамоанинг бош диспетчери ҳисобланади ва ҳужум йўналишини танлаб беради.



Австралияликлар кўпроқ яхши тезлик ва техникага эга Мартин Бойл жойлашган ўнг қанотдан ҳужум қилишади.



Кейинчалик "соккеруз"нинг ҳужумини таҳлил қилиш қийин, сабаби у "вазиятга қараб" ривожланади – ёки пас, ёки алдаб ўтишга ҳаракат, ёки имкон бўлиши билан зарба бериш. Улар унчалик ҳам позицион ҳужум уюштиришмайди.

Австралиялик мудофааланишда ҳам алоҳида ўйинчига эътибор қаратмай, эскича 4-4-2 схемасидан фойдаланишади. Тўпни олиб қўйишда ҳужумни қурадиган Муй тез-тез иштирок этади.



Австралияликлар классик инглиз футболини ўйнашади. Эҳтимол, бу урф-одатларга садоқатдан эмас, балки танловнинг йўқлиги сабаб бўлиши мумкин. Уларда юлдузлар, ажойиб техникага эга, тезлиги зўр ёки майдонни кўра оладиган ўйинчилар йўқ, жамоанинг жисмоний тайёргарлиги ҳам ўртача. Бундай ўйин услуби максимал натижага эришиш учун энг мақбул вариант эканлиги маълум бўлади.


Терма жамоа етакчилари


Австралияликлар қатарликлар ва саудлардан фарқли равишда, дунё бўйлаб тўп тепишади. Ўша Саудия лигасидан экзотик Норвегия Элитсериясигача.


Аарон Муй – "соккеруз" таркибида қайд этиш керак бўлган илк ўйинчи, аммо юқорида ҳам у ҳақда маълумот олдингиз.



Австралиянинг мияси ва юраги – Аароннинг жамоадаги ролини шундай ифодаласа бўлади. Муй – Хави ва Маскерано билан битта шишачада, бугунги Австралияни усиз тасаввур этиш қийин. У бош "бузувчи", бош диспетчер ҳисобланади, шунингдек барча стандарт вазиятларни амалга оширади.

Австралиялик ўз фаолияти давомида ўз юртининг A-лигасидан ташқари, АПЛда "Брайтон ва "Хаддерсфилд" сафида бир неча мавсум ўйнаган. У шунингдек Хитойда ҳам тўп тепган ("Шанхай СИПГ" уни Одил Аҳмедовнинг ўринбосари сифатида жамоага таклиф этган) ва ниҳоят "Селтик" билан шартнома имзолаган ҳолда Шотландияга йўл олди.


Мэтью Райан – терма жамоа етакчилари рўйхатига кирган илк дарвозабон.



Таниқли дарвозабоннинг энг юқори нархи – 10 млн евро (transfermarkt талқини бўйича).

АПЛ ва Испания Ла Лигаси мухлислари ушбу йигитни жуда ҳам яхши билишса керак. У ўз вақтида трансфер бозорида шов-шув кўтарган, ўшанда "Валенсия" Мэтьюни "Брюгге"дан 7 млн еврога харид қилган. Райан "кўршапалаклар"дан сўнг Англияга йўл олган ва у ерда "Брайтон" таркибида ажойиб тўрт мавсумни ўтказган. Шундан сўнг австралиялик Испанияда яна ўзини кўрсатишга имкон олди, аммо бу сафар "Сосьедад" шарафини ҳимоя қилди.

Райан – жуда ҳам баланд бўйли дарвозабон эмас, унинг бўйи атиги 184 см, аммо у ажойиб реакция ва тўғри позиция танлаш қобилиятига эга.

Харри Суттар – "Сток Сити"нинг умидли ҳимоячиси.



Харри атиги 23 ёшда, аммо у ўзини Англияда кўрсатишга улгурди. Футболчи мудофаанинг ишончли ўйинчиси ва ҳатто клубда сардорлик боғичига ҳам лойиқ кўрилди. Шуни қайд этиш керакки, у ҳозирда Чемпионшипда иштирок этаётган "Сток Сити" сафида ҳаракат қилмоқда ва бу унинг даражасини тўлиқ тушунишга имкон бермайди, аммо скаутлар ва ОАВнинг қизиқиши бекорга эмас.

Суттар ҳозирда жароҳатидан тикланмоқда, аммо у Қатардаги турнирга катта эҳтимол билан тайёр бўлади. Бу эса Англия Премьер-лигаси клублари скаутлари ва "соккеруз" мухлисларини хурсанд қилади.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: бирдамлик, ўзига ишонч, ўйинчиларнинг универсаллиги.

Заиф томонлари: техника, чидамлилик, ҳужумдаги ранг-баранглик.


Австралия биринчи навбатда жамоа сифатида кучли. Улар жамоавий прессингга яхши ўтишади, мудофаада интизомли ва тўпни олиб қўйишда яхши ҳаракат қилишади. Австралияликлар барча чизиқларда бир хил кўринишади: жуда ҳам заиф позиция йўқ, аммо кучлиси ҳам.

Замонавий тил билан айтганда, "соккеруз" ўйинчилари бироз эскича. Буни алдашга кам ўтадиган ва зарба беришни афзал кўрадиган ҳужум чизиғида кўриш мумкин. Умуман, улар тўп қабул қилиш ва узатишда жамоа жуда кўп хатолар қилади. Ўртача аниқлик 77-80%, бу Саудия Арабистони ва Япония даражасидаги рақибларга қарши.

Олдинроқ, юқорида кўрсатганимиздек, ҳужум оддий қурилган. Улар қаттиқ мудофаа билан ўйнайдиган жамоаларга қарши қийналишади. Энг ажабланарлиси – одатда Австралиядек жамоалар ўзларининг камчиликларини жисмоний ҳолат билан ёпишади, аммо бу гап "соккеруз"га таалуқли эмас. Жамоа 60-70 дақиқалардаёқ ўртача тезликка ўтади.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика