UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Челси" "Реал"га Энцо Фернандеснинг нархини маълум қилди  1 22:34Бу қизиқ! Италия клуби бир кунда иккита мураббийни алмаштирди  1 22:06Ўйинни тугатмай, майдонни тарк этган Косово терма жамоасига УЕФА томонидан техник мағлубият ёзилди  1 21:47Барчаси ҳал! Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолайди  0 21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  27 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  6 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  12 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  6 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  5 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  9 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  2 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  9

Салом, Қатар! Мундиалнинг биринчи иштирокчиси билан танишув Янгиликлар

Салом, Қатар! Мундиалнинг биринчи иштирокчиси билан танишув

Тарихда илк бор қишда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига оз муддат қолди.

Мусобақанинг барча иштирокчилари маълум, шу сабаб уларнинг ҳар бири билан танишиб чиқамиз.



Қатар!


Ушбу бўлимни мезбон давлат очиб бериши рамзий маънога эга.

Қани кетдик!


Тахаллуси — "анорранглилар".

ФИФА рейтингида 50-ўрин.

Жаҳон чемпионатида дебют қилади.


A гуруҳи. Рақиблар: Эквадор, Сенегал, Нидерландия

1-тур, 20 ноябрь. Қатар — Эквадор

2-тур, 25 ноябрь. Қатар — Сенегал

3-тур, 29 ноябрь. Қатар — Нидерландия


Мураббий ва ўйин услуби


Қатарликларни испаниялик мураббий Феликс Санчес Бас бошқармоқда. У футболда профессионал даражада ўйнамаган, мураббийлик фаолиятини эса 1996да "Барселона" ёшлари билан бошлаган.



Бас Қатарга 2006 йилда келган ва ишни турли хил ёшдаги (ёшлар жамоалари) жамоалардан бошлаган. Испан 2006 йилдан 2013 йилгача "Эспайр" академиясини бошқарган (қатарлик спортчиларни тайёрлайдиган суперакадемия). Шундан сўнг Қатарнинг 19 ёшгача жамоасини қабул қилган, сўнгра 2017 йилда мамлакатнинг бош жамоасига келган. Шундай экан, у ҳозирги жамоанинг барча ўйинчиларини деярли болалигидан билади. Қатарнинг кучи ҳам ана шунда. Бас маҳаллийлаштиришга қарши, у ўз йигитларига ишонади.

Қатар терма жамоасининг ўйин схемаси: 3-5-2 (шунингдек, 5-3-2га ҳам ўтилади).



Ўйин услуби — "Атлетико" ва "Барселона" орасида: жамоа тўпсиз ўйнашни билади, аммо уни ўзида сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилади ва қисқа узайтмалардан фаол тарзда фойдаланади. Қатарликлар ўйинни > 60% тўпга эгалик қилиш билан якунлашлари одатий ҳол эмас. "Анорранглилар" шунингдек латералларнинг агрессив ҳаракатлари ҳисобига қарши ҳужумларга ҳам яхши ўтишади.

Қатарлик ўнг қанот ҳимоячисининг энди тўпни қабул қиладиган аргентиналик ўйинчига қанчалик эрта ҳаракат қилаётганини эътибор беринг, шу билан бирга Қатар жамоасининг барча ўйинчилари тўп чизиғида ортида туришибди.



Кўпинча шундай ҳаракатлар "анорранглилар" учун тўпни олиб қўйиш ва ортидан истиқболли қарши ҳужумлар уюштириш учун вариантларни тақдим этади.

Қатарликлар позицион ҳужумкларда узун узатмалар билан қисқа пасларни афзал кўришади. Каталонча ўйин: ўз чизиғингда қисқа пас билан ўйнади ва доим пасдан ҳаракат қил — бу нафақат "Барселона"га, балки футбол бўйича бутун Қатар терма жамоасига ҳам тегишли. Испанча таъсир шунчаки сезилигибгина қолмайди: "Эспайр" академиясида "Барса"нинг ўқув-қўлланмалари бўйича тизимли тайёргарлик ўйинчиларга ушбу ўйин услуби учун зарур базани, яъни пас бериш ва уни қабул қилиш техникасини беради.


Терма жамоа етакчилари


Қатар терма жамоаси таркиби тўлиқлигича маҳаллий олий лига бўлмиш QSL ("Qatar Stars League") ўйинчиларидан ташкил топган.


Алмоез Али – жамоанинг бош кучи ва умиди.



Суданда туғилган 25 ёшли форвард ҳозирданоқ қатарликларнинг бош тўпурари ҳисобланади. Ҳужумчи Бельгия, Австрия ва ҳатто Испания (Сегунда)да бироз тўп тепди, 2016 йилда эса уйига қайтди ва "Юлдузлар лигаси"да "Ал Дуҳайл" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Али ҳозирданоқ икки карра Қатар чемпиони, Осиё Кубоги ғолиби ва КОНКАКАФ Олтин кубогининг бронза медали совриндори. Ёмонмас, тўғрими?

"Анорранглилар" 2019 йилги Осиё Кубогида ғалаба қозонишди, Алмоез эса турнирнинг энг яхши ўйинчиси ва тўпурари бўлди. Али 9та гол урди, унинг энг яқин таъқибчилари голлар сонини 4тадан ошира олишмади (жумладан, Элдор Шомуродов ҳам – 4та гол). Алмоез голларидан кичик лавҳалар тақдим этамиз:




Акрам Афиф – мураббий Баснинг яна бир умиди.



"Ал Садд" ҳужумчиси деярли ҳар бир ўйинда гол урган ҳолда "Юлдузлар лигаси"да "чақнамоқда".

Икки ҳужумчи схемасида ўнгроқда ўйнайдиган Алмоез Алидан кўра, Акрам терма жамоада кўпроқ чапда ёки плеймейкер позициясида ўйнашга афзал кўради ва шу сабаб мунтазам равишда Алмоезга ассистентлик қилади.

Бу Осиё Кубогида ҳам қайд этилган – Акрам Афиф 2019 йилда 10та ассист қайд этган ҳолда мусобақанинг энг яхши ассистенти бўлди. Ҳужумчи финалда икки ассистдан ташқари гол ҳам уришга эришди.

Қайд этиш керакки, Акрам ҳам 25 ёшда, унинг йўли ҳудди Алмоез Алиникига ўхшайди: Испания бўйлаб турне, Бельгияга саёҳат ва Қатарга ғолибона қайтиш. Бутун тизимга ўхшайди, шундай эмасми? Ва Феликс Санчес Бас ҳам унга жалб қилинган.


Ҳассан Абдулкарим – кучли зарбага эга "Ал Садд"нинг чап қанот ҳимоячиси.



Ҳақиқий мудофаачи 12 йилдан бери терма жамоани қўриқлайди. У 2018 йилда Осиё футболининг бош индивидуал мукофоти билан тақдирланди – у Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди! Ҳасан ушбу мукофотни қўлга киритган иккинчи қатарлик бўлди (Акрам Афиф 2019 йилда унинг муваффақиятини такрорлади). Бутун Қатар футболи учун катта ютуқ.

Ўша Абдулкаримнинг зарбаси:




Қандай қилиб Ҳассан Ал Хайдос ҳақида унутиш мумкин – деб сўрашингиз мумкин сиз (аммо, катта эҳтимол сўрамайсиз ҳам).

Аммо, барибир сўраган экансиз, хавотир олманг! Бизнинг ёдимизда бор!



Ҳассан Ал Хайдос – сардор, рекордчи, тўпурар ва бутун Қатар терма жамоаси мухлислари учун шунчаки ажойиб инсон. У фаолияти давомида терма жамоада 160дан ортиқ ўйин ўтказган, Ҳассан ўйинлар сони бўйича етакчи ва тўпурарлик бўйича терма жамоада тўртинчи ўринда туради.

Ақлбовар қилмас тарзда содиқ футболчи – у бутун фаолиятини битта клуб, яъни "Ал Садд"да ўтказган. У тизимга 8 ёшида келган, ҳозирда эса 31 ёшда.

Қатарнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси, Қатарнинг бир неча карра чемпиони, 2019 йилги Осиё Кубогида рамзий жамоадан ўрин эгаллаган.


Кучли ва заиф томонлари


Кучли томонлари: жамоавийлик, кўп йиллик тайёргарлик, уй трибуналари, катта умиднинг йўқлиги.

Заиф томонлари: ўйинчиларнинг паст даражаси, ЖЧда ўйнаш тажрибаси йўқлиги, босим остида ўйнай олмаслик.


Шубҳасиз, Осиё Кубогидаги ғалаба – катта муваффақият, аммо у жамоанинг ҳақиқий даражасини кўрсатадими? Сабаби ЖЧ терма жамоаларнинг бош мусобақаси. Унда барча борини бериб, энг яхши таркиби билан ва соврин ютиш илинжида ўйнайди.


Қатар ақлли йўл тутди: Жамоа ўзи учун одатдаги Осиё Кубогидан ташқари Япония терма жамоаси каби 2019 йилги Америка Кубогида махсус меҳмон сифатида иштирок этди. Ақлли юриш шундаки, Жанубий Америка футболининг катта жамоаларига қарши кураш олиб бориш муҳитини ўзида синаб кўришди. Қатарликлар ўзларини Аргентина, Колумбия ва Парагвайга қарши ўйинларда синаб кўришди. Ҳамма ЖЧ мезбонларининг бу ерда муваффақият қозонадиган нарсаси йўқ деб ўйлашди. Парагвайликлар эса зўрға дурангни сақлаб қолишди (2:2): "анорранглилар" ўйинда ютқазишаётганди, аммо ҳисобни тенглаштиришди ва ҳатто ғалабани тортиб олишлари ҳам мумкин эди. Энг қийин ўйин Колумбия (0:1) билан бўлди: қатарликлар ўз ярим майдонларига жойлашиб, дурангга умид қилиб ўйнашди, аммо ўйин сўнггида тўп ўтказиб юборишди. Осиё жамоаси Аргентинага ҳам мағлуб бўлди (0:2), аммо Колумбия билан ўйиндан кўра кўпроқ тўп ўтказишган бўлса ҳам, ўйинда яхшироқ ҳаракат қилишди: Қатар очиқ ўйнашга ва ўз ўйинини ўтказишга ҳаракат қилди, аммо бундай даражадаги рақибга қарши ўйнай олмаслик яққол кўзга ташланди, бундай ўйинларда хатога йўл қўйиб бўлмайди ва жазо ўзини куттирмайди. Умуман олганда, жамоа турнирда ўзини муносиб рақиб сифатида кўрсатди ва улар билан ҳеч кимга осон бўлмаслигини кўрсатиб қўйди.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика