Башар Ресан "Пахтакор"да қоладими?

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2025
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Башар Ресан янги мавсумда ҳам "шерлар" шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

"Башар Ресан 2026 йилги мавсумни "Пахтакор"да ўтказади", – дейилади хабарда.

28 ёшли ироқлик футболчи жорий мавсум 31 ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 14 та голли пас узатди. Transfermarkt портали уни 700 минг еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia