UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  3 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  2 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  1 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  1 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:33"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади  4 14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  6 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  5 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  1 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  2 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  22 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон Янгиликлар

“Нефтчи”нинг чемпионлиги: майдондаги асосий 5 қаҳрамон

Футболда чемпионлик оддий натижа эмас – бу йиллар давомида йиғилган тажриба, туйғу, меҳнат, ирода, қийин дамларда ҳам синамаган жамоавий руҳ мевасидир.

2025 йил Фарғона футболи бу ҳақиқатни яна бир бор исботлади. “Нефтчи” мавсум давомида барқарор ўйин, характер ва жамоавий бирлик кўрсатиб, мамлакат футболининг тепасига қайтди.

Бу чемпионлик бир ёки икки юлдуз билан эмас – ҳар бир позицияда ишонч қолдирган футболчилар ҳисобига келди. Қуйида “Нефтчи”нинг чемпионлик йўлида энг муҳим рол ўйнаган беш футболчи ҳақида сўз киламиз. 

Ботирали Эргашев - Дарвоза чизиғининг қалқони

Футболда дарвозабон – жамоанинг муҳим аъзосидир, акс ҳолда бутун тизим бузилиб кетиши мумкин. “Нефтчи”да бу вазифани Ботирали Эргашев мукаммал амалга оширди. Уни мавсум давомида кўп бора муқаррар голлардан сақлаб қоладиган қутқарувчи сифатида кўрдик.

Кипер жорий мавсумда 26 ўйин, 14 қуруқ беллашув, жами 16 гол ўтказиб юборди.

Булар рақам эмас – барқарорлик кўрсаткичидир. Эргашевнинг катта ўйинлардаги тажрибаси жамоага нафақат очко, балки ишонч ҳам бағишлади. Чемпионлик пойдевори айнан ундан бошланди десак, муболаға бўлмайди.

Йован Жокич – қора ишларни маромига етказди

Стадионда юлдузлар кўринса-да, ғалабани баъзан кўринмайдиган “қора меҳнат” қиладиганлар таъминлайди. “Нефтчи”да бу вазифани сербиялик ярим ҳимоячи Йован Жокич зиммасига олди.

У: керакли паллада ҳимоя чизиғида ҳам ўйнади, рақиб ҳужумларини бузди, стандарт вазиятларда фаоллик кўрсатди ва энг муҳим ўйинларда ҳам голлар билан наф келтирди.

“Бухоро”га қарши сўнгги дақиқада урган голи, “Қўқон-1912”га қарши ҳал қилувчи ҳаракатлари чемпионлик йўлида очколарни жамғаришда самара берди. Жокич – “қора ишларни” юксак профессионаллик билан бажарган аскар бўла олди.

Жамшид Искандеров – жамоанинг дрижёри

Ҳар бир катта жамоада ўйин ритмини белгилаб берадиган “ақл” бўлади. “Нефтчи”да бу вазифа Жамшид Искандеровга юклатилди. У марказда темпни бошқарди, ҳужумни тезлаштирди, ҳал қилувчи узатмаларда ва жамоани тактик равишда онгли бошқарди. Ярим ҳимоячи 29 ўйин, 7 гол, 9 ассист қайд этди. Бу рақамлар унинг қандай даражада жамоа моторига айланганини кўрсатади. Левченко тактикаси айнан Искандеров орқали жонланди ва бундан “Нефтчи” фақат ютиб чиқди.

Икром Алибоев – қайтди ва чемпион бўлди

Жароҳатдан кейин катта футболга қайтиш – нафақат жисмоний, балки руҳан куч талаб қилади. Алибоев бу синовларни енгди ва яна етакчи сифатида майдонга қайтди. Гарчи у ҳужумга ихтисослашган бўлсада тактик футболда таянч ярим ҳимоясига ўтиб ҳам ўйнади. Ярим ҳимоянинг универсал футболчиси бўла олди.

Наманганда “Навбаҳор” дарвозасига урган муҳим гол – унинг мавсумдаги энг ёрқин лаҳзаси бўлса керак. У навбатдаги мавсумда ҳам фарғоналикларнинг муҳим фигураси бўлиши кутилмоқда.

Зоран Марушич – Фарғонага чемпионлик руҳини олиб келган форвард

Ўтган мавсум “Насаф” билан чемпион бўлган сербиялик форвард бу йил кубокни Фарғонага олиб келди. Унинг майдондаги тажрибаси “Нефтчи” ҳужумига мувозанат ва ишонч қўшди. 22 ўйин, 8 гол — ва у гол урган бирор ўйинда “Нефтчи” мағлуб бўлмади. Марушичнинг тўғри позиция танлаши, босим остида хато қилмаслиги ва жамоага хос ўйин маданияти форвард сифатида унинг ҳақиқий қийматини кўрсатди.

Бу чемпионлик: фақат терма юлдузларига эмас, жамоавий интизомга, барқарор тизимга, характер, ва ўз фалсафасига охиригача ишонган бош мураббийга таянди. Майдоннинг ҳар бир нуқтаси ишончли қурилгани, хар бир футболчи ўз ролини сидқидилдан бажаргани “Нефтчи”ни яна ўзбек футболи чўққисига олиб чиқди. Бу – натижа эмас, йўл. Бу йўл эса ҳали охирламади, балки Осиё майдонларида давом этади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика