«Навбаҳор» етакчиларидан бири «Нефтчи»га ўтди

Khoja
8 дек 2024, 08:13
«Навбаҳор»нинг асосий футболчиси Йован Жокич фаолиятини Фарғона жамоасида давом эттиради.

Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди. Сербиялик футболчи «Нефтчи» клуби билан келишувга эришган.

Маълумот учун, Жокич Ўзбекистондаги фаолиятини ОКМКда бошлаган. У 2022 йилнинг бошидан бери «Навбаҳор» сафида ҳаракат қилаётганди. Жорий мавсум сербиялик футболчи 33 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 2 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia