"Навбаҳор" Зоминда тўхтади. "Лочинлар"нинг 16 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2026, 15:53
"Сўғдиёна" ҳамда "Навбаҳор" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 29-тур баҳси бўлиб ўтди.

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 2:1

29-ноябрь

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Даниил Яценко, Абдурашид Эркинов

Захира ҳаками: Турғунбек Жумабоев

ВАР: Фирдавс Норсафаров

АВАР: Шоҳрух Мақсудов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Люпчо Дориев (пенальти) 13,, 1:0, Ҳусайн Норчаев 30, 1:1, Жамшид Болтабоев (Люпчо Дориев) 82, 2:1

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 3. Исломжон Қобилов, 15. Хондамир Мустафоқулов, 2. Зоир Жўрабоев, 13. Филип Иванович, 6. Беҳрузбек Асқаров, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 17. Оллаберган Каримов, 8. Жамшид Болтабоев, 19. Забиҳилло Ўринбоев (50. Шоҳруз Камолов, 65), 14. Люпчо Дориев.

Захира: 49. Сардор Жамолов, 7. Петар Мичин, 74. Байрам Нажафалиев, 22. Абдулазизхон Абдурашидов, 32. Нодиржон Сойибов, 28. Самандаржон Мавлонқулов, 9. Женан Займович, 4. Беҳруз Жуматов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 22. Умар Адҳамзода, 4. Исломбек Маматказин, 55. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34. Георги Жгереная, 8. Диёр Холматов (21. Асадбек Раҳимжонов, 67), 30. Жасурбек Жалолиддинов, 7. Русланбек Жиянов, 13. Бенжамин Тейди, 11. Ҳусайн Норчаев (77. Муҳаммадали Усмонов, 67), 17. Муҳаммадали Ғиёсов (28. Жоэл Кожо, 67)

Захира: 23. Ваня Илич, 5. Дилшоджон Комилов, 44. Анри Чичинадзе, 47. Сардорбек Мирхолдиршоев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 16. Шукрон Йўлдошев.

Огоҳлантиришлар: Филин Иванович (“Сўғдиёна”) 19, Забиҳилло Ўринбоев (“Сўғдиёна”) 35, Ислом Маматказин (“Навбаҳор”) 55, Жамшид Болтабоев (“Сўғдиёна”) 66, Асадбек Раҳимжонов (“Навбаҳор”) 69

Учрашув якунланди.

90+5. Милан Митрович “Навбаҳор” футболчиси томонидан ижро этилган жарима зарбасини қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

82. ГОЛ. “Сўғдиёна” таблодаги ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Дориевнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Жамшид Болтабоев аниқ зарба билан голга айлантирди

75. Устунлик меҳмонлар томонида.

72. “Сўғдиёна” ҳимоячиси Ислом Қобилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

69. Асадбек Раҳимжонов огоҳлантирилди.

67. “Навбаҳор” таркибида ўзгариш. Диёр Ҳолматов, Ҳусайн Норчаев, Муҳаммадали Ғиёсов ўрнига Асадбек Раҳимжонов, Жоэль Кожо, Муҳаммадали Усмонов тушди.

66. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

65. “Сўғдиёна”да Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Шоҳруз Камолов тушди.

62. Жгеренаянинг зарбаси ноаниқ кетди.

58. Ўткир Юсупов рақиб футболчисининг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди.

55. Исломбек Маматказинга сариқ карточка кўрсатилди.

47. “Лочинлар”дан хавфли ҳужум.Тўп устунга тегди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Ўйин яхши темпда ўтмоқда.

35. Забиҳилло Ўринбоев огоҳлантирилди.

30. ГОЛ. Ҳусайн Норчаев пенальтидан ҳисобдаги мувозанатни тиклади.

29. “Навбаҳор” пенальти тепади.

28. “Сўғдиёна” дарвозасига пенальти қўйилиши мумкин. Ҳакам ВАР олдида.

25. Адҳамзодадан узатма, Норчаевдан зарба ноаниқ.

19. ОГОҲЛАНТИРИШ. Филип Иванович, “Сўғдиёна”

16. “Сўғдиёна”нинг навбатдаги ҳужуми хавфли чиқди.

13. ГОЛ. Люпчо Дориев пенальтидан унумли фойдаланди, 1:0. “Сўғдиёна” олдинда.

12. Такрорий лавҳаларни кўриб ҳам ҳакам қарорини ўзгартирмади. Дориев тўп олдида

10. Ҳакам ВАР монитори олдида вазиятни такроран кўрмоқда.

9. ПЕНАЛЬТИ. “Навбаҳор” дарвозасига ҳакам 11 метрлик зарба белгилади. Жасур Жалолиддинов жарима майдончаси ичида Болтабоевга нисбатан қоидани бузди.

4. Жалолиддинов бурчак зарбасини амалга оширди, якуний зарба ноаниқ чиқди.

Ўйинга старт берилди.

Жамоалар майдонга чиқиб келди.

Ўйин бошланишига ҳамма нарса шай.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›