Суперлига. "Андижон" бир киши кам қолган "Бунёдкор"ни енгиб, хавфли зонадан юқорига кўтарилди

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2026, 18:05
"Андижон" ҳамда "Бунёдкор" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 29-тур баҳси якунланди.

Суперлига, 29-тур

"Андижон" — "Бунёдкор" 3:1

29 ноябрь 2026 йил. Андижон, "Бобур Арена" стадиони. 16:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шаюсупов, Акмал Ғиёсов, Санжарбек Аҳмадов

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Насибабону Тошмуҳаммедова

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Абдулвосидхон Валихонов

Голлар: 0:1 – 27, Носиржон Абдусаломов; 1:1 – 39, Александре Андроникашвили; 2:1 – 49, Мартин Боакье (Александре Андроникашвили); 3:1 – 90+3, Усмонали Исмоналиев.

"Андижон": 1. Элдор Адҳамов, 2. Одилбек Абдумажидов, 6. Александре Андроникашвили, 15. Неманья Чаласан, 17. Азизбек Турғунбоев, 18. Дамир Темиров, 22. Усмонали Исмоналиев, 26. Муҳаммадкарим Тоиров (28. Бекзод Сулаймонов, 44 (9. Имеда Ашортия, 90+5), 27. Мартин Боакье, 33. Дониёр Абдуманнопов (70. Ҳамидулло Каримов, 72 (7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 90+5), 99. Рустам Турдимуродов (11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 72).

Захира: 19. Артём Потапов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 9. Матия Кривокапич, 11. Сардор Абдунабиев (18. Наримонжон Аҳмаджонов, 66), 17. Музаффар Олимжонов, 21. Носиржон Абдусаломов, 27. Ислом Анваров, 33. Элдор Наимов (8. Дмитрий Плетнёв, 78), 42. Абдулҳамид Икромов (14. Шаҳзоджон Неъматжонов, 66), 45. Шамсиддин Турсунмуҳаммадов, 74. Иван Букрин, 88. Миркамол Аннаматов (56. Абдуқодир Мирфайзиев, 59).

Захира: 22. Муҳаммадюсуф Собиров, 20. Абдулфайз Бобомуродов, 23. Тоҳир Шуҳратов, 44. Алижон Бекмуротов, 53. Жаҳонгир Исомиддинов.

Огоҳлантиришлар: Носиржон Абдусаломов (18), Бекзод Сулаймонов (62), Шаҳзоджон Неъматжонов (67), Ҳамидулло Каримов (74), Иван Букрин (79), Ҳумоюнмирзо Иминов (80)

Четлатиш: Шаҳзоджон Неъматжонов (84, иккинчи огоҳлантириш)

🏁 ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "Андижон" ўз майдонида "Бунёдкор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

🔄 90+5' "Андижон" таркибида иккита ўзгариш: Ҳамидулло Каримов ва Бекзод Сулаймонов ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов ҳамда Имеда Ашортия майдонга тушди.

⚽️ 90+3' ГОЛ! "Андижон" ҳисобдаги устунлигини оширди! Бурчак зарбасидан сўнг Ҳумоюнмирзо Иминов йўллаган зарбани Абдумавлон Абдужалилов қайтарди. Қайтган тўпга Усмонали Исмоналиев зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтгач, Исмоналиев иккинчи уринишда уни дарвозага жойлаб қўйди – 3:1.

90' Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

🟥 84' Шаҳзоджон Неъматжонов қоидабузарлик содир этди ва ҳакам қарорига кескин эътироз билдирди. Футболчи иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди. "Бунёдкор" бир киши кам бўлиб қолди.

🟨 80' Ҳумоюнмирзо Иминов Абдуқодир Мирфайзиевга нисбатан қоидабузарлик содир этгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

🟨 79' Иван Букрин Мартин Боакьега нисбатан хавфли ўйин кўрсатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

🔄 78' "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Элдор Наимов ўрнига Дмитрий Плетнёв майдонга тушди.

⚠️ 77' Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг қарши ҳужумида Носиржон Абдусаломов йўллаган зарбани Элдор Адҳамов қайтарди. Қайтган тўпга Наримонжон Аҳмаджонов зарба берди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

🟨 74' Ҳамидулло Каримов қўпол ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди.

🔄 72' "Андижон" таркибида иккита ўзгариш: Дониёр Абдуманнопов ва Рустам Турдимуродов ўрнига Ҳамидулло Каримов ҳамда Ҳумоюнмирзо Иминов майдонга тушди.

🔄 66' "Бунёдкор" таркибида иккита ўзгариш: Сардор Абдунабиев ва Абдулҳамид Икромов ўрнига Наримонжон Аҳмаджонов ҳамда Шаҳзоджон Неъматжонов майдонга тушди.

🟨 62' Бекзод Сулаймонов қўпол ўйини учун сариқ карточка билан жазоланди.

🔄 59' "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Миркамол Аннаматов ўрнига Абдуқодир Мирфайзиев майдонга тушди.

⚽️ 49' ГОЛ! "Андижон" ҳисобда олдинга чиқиб олди! Азизбек Турғунбоевнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячи қайтарди. Александре Андроникашвили қайтган тўпга зарба берди. Тўп йўл-йўлакай Мартин Боакьега тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 2:1.

46' Иккинчи бўлим бошланди.

⏱ Биринчи бўлим якунланди! Жамоалар 1:1 ҳисобида танаффусга йўл олишди.

45+2' Чап қанотдан узатилган тўпга Мартин Боакье бош билан зарба берди. Абдумавлон Абдужалилов тўпни эгаллаб олди.

45' Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

🔄 44' "Андижон" таркибида мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Муҳаммадкарим Тоиров ўрнига Бекзод Сулаймонов майдонга тушди.

⚽️ 39' ГОЛ! "Андижон" ҳисобни тенглаштирди! Чап қанотдан узатилган тўпга Мартин Боакье бош билан зарба берди. Тўп Иван Букринга тегиб, Александре Андроникашвилига келиб тушди. Андроникашвили аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

37' Сардор Абдунабиевнинг жарима зарбасидан сўнг тўп жонли девордан қайтди. Қайтган тўпга Носиржон Абдусаломов зарба берди, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

⚽️ 30' ГОЛ! "Бунёдкор"нинг голи инобатга олинди! Ҳисоб очилди – 0:1.

🚩 27' Сардор Абдунабиевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Элдор Адҳамов қайтарди. Қайтган тўпни Носиржон Абдусаломов дарвозага жойлаб қўйди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Гол инобатга олинмади.

⚠️ 26' Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпни Мартин Боакье бош билан дарвозага йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб, дарвоза тўрининг ташқи томонига тушди.

23' Сардор Абдунабиевнинг зарбасидан сўнг тўп ён чизиқдан ташқарига чиқиб кетди.

🟨 18' Носиржон Абдусаломов сариқ карточка билан жазоланди. Ҳакам, чамаси, футболчини эътирози учун огоҳлантирди.

⚠️ 11' Хавфли вазият! "Андижон"нинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмасидан сўнг Мартин Боакье бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

10' Сардор Абдунабиев бош билан зарба йўллади, бироқ зарба кучсиз чиқди.

5' "Бунёдкор" ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Одилбек Абдумажидов узатилган тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди.

1' Ўйин бошланди. "Андижон" қизил, "Бунёдкор" эса оқ либосларда ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›