

"Жаҳон чемпионати кутганимиздек, яхши ўтди. Озгина омад етишмади. Худо хоҳласа, кейинги чемпионатларда ижобий натижа бўлади", – деди Ҳабибуллаев.

- Келажакдаги режалар қанақа?
- Тўхтаб қолиш йўқ. Худо хоҳласа, кейинги мусобақаларда йўл қўйган хатоларимизни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.
- Энг қийин учрашув қайси бўлди?
- Менимча, охирги учрашув — Италия билан баҳс. Улар тўп назоратини қўлга олган ҳолда ўйнади.
- Заиф томонларимиз нимада эди?
- 1:1 қилганимиздан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу голдан сўнг уйғонишимиз қийин бўлди ва навбатдаги голни ҳам дарвозамиздан олиб чиқдик. Ушбу мундиаль биз учун жуда катта тажриба бўлди дея оламан.



