UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Хенк Тен Кате: "Бугун жуда аҳмоқона хато қилдик" Янгиликлар

Хенк Тен Кате: "Бугун жуда аҳмоқона хато қилдик"

"Локомотив" - "Ал Ваҳда" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Хенк Тен Кате иштирок этди.

"Ўйиннинг дастлабки 25 дақиқада нималар бўлганини унчалик тушунмадик. Эътибор қилган бўлсангиз айнан 25 дақиқада биринчи ўзгаришни амалга оширдик. Биринчи гол жуда ғалати бўлди, "Локомотив"даги 5-рақамдаги ҳимоячи боши билан яхши ўйнай олишини билардик, аммо шунга қарамай уни қўйиб юбордик ва шунинг оқибатида гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи гол эса қўшимча дақиқалардан урилди. Тан олиш керак жуда чиройли ва яхши зарба бўлди. Шу боис ҳам 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Рақиб жамоани ғалаба билан табрикладик", - дейди Хенк Тен Кате.



- БАА клублари ўзбек клублари билан ўйинларда доим муаммоларга дуч келади. Ўзаро натижаларда ҳам устунлик ўзбек клублари томонида. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Билмайман. Мен фақат ўз жамоам ҳақида гапиришим мумкин. Биз жуда ҳам аҳмоқона хато қилдик. Балки Ўзбекистонга келиб БАА клублари ютқазиши мумкин, худди шундай ўзбек клублари ҳам БААга борганда ютқазади. Иккинчи таймда биз ўйинни бошқарганимиз хурсанд қилди. Тезкор голдан сўнг тактикамиз ҳам ўзгариб кетди. Ўйлайманки ўз майдонимиздаги ўйинда ютсак барчаси яхши бўлади. Балки об-ҳаво ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин, бу ер совуқ экан.

- Жамоа ҳимояси ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳалил ва Тальябуэ сизнинг олдингизда уришиб кетди.

- Иккаласи уришиб кетди? Мен араб тилини билмайман шу боис нималар дейишганини билмайман. Мендан нима эшитишни хоҳлайсиз? Биз фақат ўйин ҳақида гаплашамиз.


Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика