ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Khoja
27 июл 2025, 07:45
Давралар оралиғида юзага келган танаффусдан самарали фойдаланишни мақсад қилган «кончилар» кеча, 26 июль оқшомида Олмалиқда "Андижон" клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Ўйин ўзига хос форматда – ҳар бири 35 дақиқа давом этган тўртта тайм шаклида ўтди. Голларга бой тарзда кечган баҳсда олмалиқликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Назорат ўйини.

26 июль.

"ОКМК спорт мажмуаси" стадиони.

ОКМК — "Андижон" 5:1

Голлар: Акбар Ўктамов (45), Али Абдураҳмонов (49), (51), Ажак Риак (98), Рубен Санчез (139) — Дамир Темиров (27).

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: @fcokmk