Гвардиола "Барселона"га қайтадими?

Sherzod Nurmatov
28 июл 2025, 18:39
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Мутахассис 2008 йилдан 2012 йилгача Каталония жамоасини бошқарган. "Барселона"ни тарк этгач, "Бавария"да ишлаган.

"Barca Universal" Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирди: 

"Ҳаммаси тугаган. Абадий якунланган. Бу ажойиб эди, лекин барчаси тугаган".

Ҳозирда "Барселона"ни Ханс-Дитер Флик бошқармоқда. Каталония клуби ўтган мавсум Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Universal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›