UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  0 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  1 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  11 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  1 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  3 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  197 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  10

ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади" Янгиликлар

ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"

Москванинг ЦСКА жамоаси ҳимоячиси Данил Круговой "армиячилар" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига кетгани тўғрисида изоҳ берди.

"Албатта, Аббосни ҳаммамиз соғинамиз. Лекин у қайтишга ваъда берди (кулади). Ўйлайманки, Туркия чемпионати Файзуллаев учун Жаҳон чемпионати олдидан трамплин бўлади. Унга муваффақият тилайман. Аббос – яхши футболчи ва инсон. Жин урсин, у билан ўйнаш жуда зўр эди... Айниқса, 3-4-3 схемасида, у вингерлигида мен чап қанотда ўйнардим", – деди Круговой.

21 ёшли Аббос Файзуллаев 2023 йилдан буён ЦСКАда ўйнаб келаётганди. У москваликлар таркибида 72 ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва 22 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳолаган.

Аввалроқ Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган эди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика