

Мата Мадриднинг "Реал" ва "Реал Овьедо" клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида "Валенсия", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Галатасарай", "Виссел Кобе" ҳамда "Вестерн Сидней" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Хуан Испания терма жамоаси сафида 41 та учрашув ўтказган.
Футболчининг сўнгги клуби "Мельбурн Виктори" бўлди. У 2025/26 йилги мавсумда Австралия чемпионатида мазкур жамоа либосида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Мата жаҳон чемпионати, Европа чемпионати, ЧЛ, Европа Лигаси бош совринларини қўлга киритган, шунингдек, Туркия ва Япония чемпионига айланган.



