"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи

Alisher Ostonov
27 июл 2025, 19:40
"Ал Насср" Антони трансфери устида иш бошлади.

Саудия клуби "Манчестер Юнайтед"га таклиф билан чиққан, нарх очиқланмаган.

Манкунианликлар вингер учун 50 млн фунт олишни кўзламоқда. Унинг "Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Бетис"да ижарада ўтказган эди. Унинг ҳисобида Испания клуби сафида Ла Лигада 17 та ўйинда 5 та гол ва 2 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›