"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди
27 июл 2025 22:40
Янгиликлар
"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди
Марк Кукурелья фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Marca хабарига кўра, "Ал Насср" "Челси" ҳимоячисини жамоага ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқчи ва "рад этиб бўлмайдиган" таклиф тайёрламоқда. Таркибида Криштиану Роналду ўйнаётган Саудия клуби испанияликни лойиҳанинг асосий ўйинчиларидан бирига айлантирмоқчи.
Қайд этилишича, Кукурелья фаолиятини АПЛда давом эттиришни истамоқда, "Челси" бош мураббийи Энцо Мареска эса уни жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, испаниялик футболчи клубнинг Бен Чилуэллдан ташқари ягона чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар