UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  0 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  15 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  34 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8

Шаҳбоз Беғамов Диёр Холматовни Италиянинг қайси клубида кутишаётганини айтди Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов Диёр Холматовни Италиянинг қайси клубида кутишаётганини айтди

Бугун интернетда Диёр Холматовнинг Италия А сериясига кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида қуйидагича пост қолдирди:

"Равшан Салимов "Пахтакор"да ишлаши бу ҳамма нарсани билади ёки доим тўғри маълумот беради дегани эмас.

"Эмполи" Диёр Холматовнинг Таиландга қарши ўйинидан кейин футболчига жиддий қизиқиб қолган ва табиийки дастлаб футболчининг трансферига қизиқиб клубга мурожаат қилган.

Бу эса трансфернинг ташаббускори қайсидир раҳбар эканлигини англатмайди.

Ҳозирда футболчи ва клуб ўртасида шартнома бор ёки йўқлиги очиқ савол, адашмасам.

Клуб расмий саҳифасида Холматовнинг шартномаси узайтирилгани ҳақида сўнгги ахборот 2021 йили 21 декабрь ойида берилган ва ўшанда 2023 йил якунига қадар битим имзоланган.

Агар шу маълумотга ишонилса, унда Холматов айни пайтда эркин агент бўлиши мумкин.

Масалан, Равшан Салимов Фарруҳ Сайфиевнинг трансфери бўйича ҳаммадан аввал билса ёки билмаса ҳам "Нефтчи"га қўйиб юбордик", деб нотўғри маълумот тарқатган инсон.

Хуллас, хулоса ўзингиздан. Диёр Холматовга эса тезроқ Европага кетишини тилаб қоламан. "Эмполи"да уни кутишаётгани ҳақиқат :-)

"Пахтакор"дан кўпчилик кетмоқчи ва тез орада яна бир бошқа трансферни кўрасизлар. Яъни клуб трансфер қилганини эмас, балки футболчи эркин агент сифатида Европага кетгани ҳақида гап.

Инсайд беришни тўхтатганман, аммо Диёр Холматов масаласида кўпчилик қизиққани ва сўрагани учун билганларимни шу ерда қолдиргандим", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида


"Пахтакор" клуби ходими: "Футболчимизнинг Италия А сериясига ўтаётгани ҳақидаги хабарларда асос бор, лекин..."        

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика