

25 ёшли ярим ҳимоячини Лондоннинг икки жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи. Гап "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳақида кетмоқда. Сансетнинг басклар билан тузган меҳнат шартномасида 80 миллион евро миқдорида товон пули банди кўрсатилган.
Футболчининг "Атлетик" билан амалдаги шартнома муддати 2032 йил июнь ойи охирида тугайди.
Испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда бешта учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.



