UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  6 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  1 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  12 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  13 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  2 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  8 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  20 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди Янгиликлар

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувида қизил карточка олган Усмонали Усмоналиeв вазиятга ойдинлик киритди.

- Муҳаммадкарим билан ёшликдан катта бўлганмиз, уч йил битта жамоада тўп сурдик. Оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик. Оилавий борди-келдимиз бор. Қисқаси, у билан ака-укадек яқинмиз, қалинмиз. Учрашувдан аввал ҳам Тоиров билан анча суҳбатлашдик, ҳазиллашдик.

Голимиз ВАРда текширилаётганда Муҳаммадкарим билан ҳазиллашдик. Бошқа жиддий гап йўқ. Вазиятни чуқурлаштириш, муаммо излаш, ваҳима кўтариш шарт эмас. Агар ўша ҳазилим учун қизил карточка кўрсатилишини билганимда Муҳаммадкаримни олдига умуман яқинлашмасдим. Хўп, мен четлатилдим, вазиятни қўрқинчли қилиб кўрсатиш, Тоировни йиқитиб, уни ётган жойида тепиш шарт эмас. Ҳакам чўнтагидан карточка чиқарди, фикридан қайтмайди. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди, инсонийлик иккинчи “планга” тушди, эътироз йўқ, аммо яна қайтараман, вазиятни ваҳимали кўрсатишга ҳаракат қилиш нотўғри.

Тоиров ўша вақтда ҳакамга қизил карточка кўрсатманг демоқчи эди, улгурмай қолди, чунки уни йиқитишди. Бунинг учун ўзи мендан узр сўради. Аслида мени хафа қилгани бошқа нарса, ҳисоб тенглашгунига қадар ўйиндаги устунлик биз томонга ўтаётган эди, майдондан четлатилганимдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Шуниси алам қилди. Четлатилганимдан сўнг кийим алмаштириш хонасига йўл олдим, танаффусга қадар ўйин биз учун тескари кўриниш олди. Шундан кейин четлатилганим жиддий тарзда алам қилди. Ўзимни ҳаммасига айбдорлик ҳисси қамраб олди. Эҳтиётсизлигим учун мухлислар ва мураббийлар штабидан узр сўрайман!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика