UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  2 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  18 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  13

Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди. Олимпия мажмуаси жуда ажойиб қурилган экан. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар жуда қийин баҳсни ўтказди. Ғалаба билан жамоамизни табриклайман. Биз "Хоразм"га қарши осон бўлмаслигини билардик, чунки бу жамоа Суперлигада қолиш учун кураш олиб боряпти ва ҳар бир ўйинда жанг қиляпти.

- "Бунёдкор" тезкор ўйин кўрсатишини биламиз, аммо бугун футболчилар оғир ҳаракат қилгандек кўринди.

- Мен эса бошқача фикрдаман. Жамоам сифатли ўйин намойиш этди деб ўйлайман. Рақибда тажрибали мураббий бор, жамоа ҳам яхши. Биз шунга кўра ҳозирлик кўрдик. "Хоразм" очко учун келишини билардик. Балки улар ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Биз бугун секин, лекин сифатли футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик.

- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Майдон ҳолати яхши. Умуман ҳаммага яхши майдонлар керак. Суперлигадаги барча жамоалар яхши майдонда тўп тепиши керак, шундагина футболни ўстириш ҳақида ўйласак бўлади. Тўғри, бу осон эмас, вақт ва маблағ талаб этади.

- "Бунёдкор" ҳозирча тўртинчи ўринда кетяпти. Бунда кимнинг хизматлари юқори деб ўйлайсиз?

- Бунда ҳамманинг ҳиссаси бор. Йил бошида раҳбарияти билан қандай иш олиб бориш, кимларга рақобат қилиш ҳақида гаплашиб олгандик. Ўз йўлимизни танлаб олиш борасида ҳам бир нечта вариант илгари сурилган. Энг муҳими, ўз ғояларимизни футболчиларга сингдириа билиш. Барибир футбол йўлидан юриш ҳаммага қулай кўринади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика