АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди
14 сен 22:25
Янгиликлар


АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди
"Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0
Голлар: Фоден (18), Холанд (53, 68)
"Манчестер Сити": Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри (Нико Гонсалес, 76), Силва (Аке, 88), Рейндерс, Фоден, Доку (Савиньо, 77), Холанд (Бобб, 87).
"Манчестер Юнайтед": Байиндир, Мазрауи (Майну, 62), де Лигт, Фернандеш, Доргу, Йоро (Магуайр, 62), Диалло, Мбемо, Шоу, Угарте (Зиркзе, 80), Шешко (Каземиро, 80).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Мазкур учрашувда футболчиларга қўйилган баллар, Ҳусанов – ҳимоячилар орасида энг яхшиси.
Ўйин якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
88. "Сити" таркибида икки ўзгариш.
85. Каземиро худди шу ишни такрорлади, бироқ унинг ёнида ҳеч ким йўқ эди. Қолаверса, у офсайдда экан.
84. Мбемо салкам 2 метр масофадан тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Унга ҳимоячи халақит берган экан.
80. МЮ таркибида икки ўзгариш.
79. Ҳусанов МЮнинг яна бир ҳужумини тўхтатди.
77. "Сити" таркибида икки ўзгариш.
75. Рейндерс рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.
71. Ҳусанов ҳимояда ишончли ҳаракат қилди.
68. ГОЛ! МЮ футболчиларининг хатосидан сўнг қарши ҳужумда Холанд ҳисобни йирик кўринишга келтирди!67. Мбемо рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг паси Доннаруммага етиб борди.
64. Силванинг узатмасидан сўнг Холанд яна бир зарба йўллади, Байиндир тўпни эгаллаб олди.
62. МЮ таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.
61. Мбемонинг супер зарбасини Доннарумма қайтарди. Ажойиб зарба ва ажойиб сейв.
55. "Сити" ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, бироқ Холанднинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.
53. ГОЛ! Докунинг пасидан сўнг Холанд дарвозабон устидан тўпни ошириб қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!49. МЮнинг ўнг қанотдан ташкиллаштирган ҳужуми самарасиз ниҳояланди.
47. МЮнинг чап қанотдан бошлаган ҳужумини Диаш бартараф этди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Абдуқодир Ҳусанов биринчи бўлимда "Манчестер Сити" ҳимоячилари орасида энг юқори баллга лойиқ кўрилди.
Тайм якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
44. МЮнинг чап қанотдан узатмаси Ҳусановдан ўтмади. Аммо меҳмонларда бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқи пайдо бўлди.
41. Ҳусанов подкат эвазига МЮ ҳужумини бузди ва тўпни олиб қўйди, аммо шериклари ҳужум чоғида нотўғри узатма амалга оширди.
39. О'Райлининг зарбасига аниқлик етишмади.
35. Фернандешнинг жаримадан тепган тўпи Доннарумманинг қўлларига бориб тушди.
34. Ҳусанов жарима майдони яқинида Доргуга нисбатан қоидабузарлик содир этди.
33. Шешко рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади, Доннарумма тўпни қайтарди. Бироқ у тўпни тўхтатишда қўл билан ўйнагани аъён бўлди.
30. Ҳусанов яна қаҳрамонлик кўрсатди. Фоден унга ташаккур билдирди, Диаш "газини бос" деди.
29. Мбемо рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда тўпни юқорига тепди, қолаверса, у офсайдда қолган экан.
28. Ҳусанов МЮнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужумни йўққа чиқарди.
24. Яна Докунинг пасидан сўнг Рейндерс зарба йўллади, Байиндир ҳушёрликни бой бермади.
22. Ҳусановнинг аутдан узатмасидан сўнг тўп жарима майдонидаги Холандга етиб борди, МЮ ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
18. ГОЛ! Докунинг хатти-ҳаракатлари натижасида жарима майдонига оширилган тўпни Фоден боши билан МЮ дарвозасига жойлади!16. Диалло "қайчи" услубида зарба беришга уринди, аммо ўхшамади.
16. Байиндир олдинга чиқиб, тепиб аутга тепиб юборди.
15. МЮнинг ҳужуми тўпнининг Доннаруммага келиши билан ниҳояланди.
11. МЮнинг жарима узатмасини Ҳусанов бартараф этди.
10. Силва ўз жарима майдони яқинида тўпни олдирди ва фол ишлатди.
9. Ҳусанов меҳмонлар ҳужумчисининг яккама-якка вазиятга чиқишига йўл қўймади.
7. Байиндир Холанднинг босими натижасида тўпни йўқотишига бир баҳя қолди.
4. Шешко томондан йўлланган зарбани Доннурумма эгаллади.
1. Илк дақиқадаёқ Холанд рақиб жарима майдонида зарба йўллади, бироз ноаниқ.
1. Учрашув бошланди.
Учрашув аввалида англиялик машҳур боксчи Рикки Хаттон 46 ёшида вафот этгани сабабли 1 дақиқалик тўхталиш юзага келди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сити" кўк, "Юнайтед" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.
Манчестер шаҳрида ёмғир.
Ассалому алайкум. Бугун Манчестер дербисини матнли кўринишда шарҳлаб борамиз.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Ёмон кўзлардан ва асосийси жароҳатлардан Аллоҳ асрасин.
Ҳимояда Абдуқодир Хусанов
Ҳужумда Ҳолланд
----------------------------------------
Гап йўқ, баракалла ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ! Офарин!!!
Ҳар йили миллионлаб доллар кўкка совурилади. Трансферларни бирортаси сал бўлсада ўзини оқламади. Антони, Санчо, Ван де Беек, Фред, Марсиял, Магуайр, Погба, Маунт, Хойлунд кабилар учун миллард доллардан ортиқроқ сарфланган. Аммо натижа....
Мана яна бир трансфер: Шешко. МЮ 90 миллион доллардан ошиқроқ сарфлади адашмасам унинг трасферига. Маоши ҳам 10 миллион доллардан юқори. Фақат Салаҳ, Холланд каби футболчилар ундан кўпроқ олса керак. Уни ўрнига Рэшфорд ёки Гарначони ўйнатганда ҳам ундан кам ўйнамасди аслида. Бу кетишда Шешко ҳам ҳар ойда бир гол урадиган ўйинчига яъни Хойлундга айланади.