Чемпионлар Лигасининг 2028 ва 2029 йилги финаллари қаерда ўтиши маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
15 сен 2026, 15:14
Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

УЕФА 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финали Мюнхендаги "Альянц Арена"да бўлиб ўтишини, бир йил ўтиб эса турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига Барселонадаги янгиланган "Камп Ноу" стадиони мезбонлик қилишини эълон қилди.

"Икки рамзий стадион! Мюнхен футбол аренаси ("Альянц Арена") ҳамда Барселонадаги "Камп Ноу" мос равишда 2028 ва 2029 йиллардаги Чемпионлар Лигаси финалларини қабул қилади", – дейилади эълонда.

5.jpg

Қайд этиш жоизки, Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги финали Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Франциянинг ПСЖ клуби ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›