

Шундай қилиб, "Ал Аҳли"нинг халқаро майдондаги мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди.
Бу клуб ўтган мавсум Элит ОЧЛ доирасида жами 13 та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. "Ал Аҳли" якунда мусобақа ғолибига айланганди.
2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг охирги 5 та турида "Аҳли" 2 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этган. Кечаги баҳсни ҳам қўшсак, "Ал Аҳли" кетма-кет 19 та учрашувда ҳеч кимга ютқазмади.



