ЖЧ қайдномасидан тушиб қолган Азмун сукутни бузди

Sherzod Nurmatov
19 май 2026, 18:06
Эрон терма жамоасининг ЖЧ учун кенгайтирилган таркибидан тушиб қолган "Шабаб Ал Аҳли" ҳужумчиси Сердар Азмун эронлик жамоадошларига омад тилади.

“Тўғри, ҳозир ёнингизда эмасман, лекин сизлар менинг қадрдон дўстларимсиз. Шундай экан, сизларга муваффақият тилайман.

Кўпчилик менинг номимни ёмонотлиқ қилиб, жамоадаги муҳитни бузишни хоҳлаяпти, лекин бу гап-сўзларнинг мутлақо асоси йўқ.

Омад ёр бўлсин, йигитлар!”, – деди Азмун.

Аввалроқ Азмун Instagram’даги саҳифасидан терма жамоа либосидаги сурати ва Эрон футбол федерацияси саҳифасини ўчириб ташлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia