

Бу ўйин "Сити" устози Хосеп Гвардиола учун юбилейга айланди. Испаниялик мураббий топ-лигаларда 600 та ўйин ўтказишга улгурди.
Пеп ҳисобида 446 ғалаба, 85 дуранг ва атиги 69 мағлубият бор. Мутахассис миллий чемпионатлардаги ўйинларнинг 74,3 фоизида ғалаба қозонган.
Гвардиола учун яна бир муваффақиятли ўйин "Манчестер Юнайтед"га қарши дерби бўлди. "Сити"нинг навбатдаги ўйини Чемпионлар Лигаси доирасида "Наполи"га қарши (19 сентябрга ўтар кечаси) бўлиб ўтади, шундан сўнг улар АПЛ доирасида "Арсенал" билан тўқнаш келади (21 сентябрь).



