"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда
16 сен 12:40
Янгиликлар
"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда
Кеча Элит ОЧЛ 1-тури доирасида "Насаф" клуби Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига мағлуб бўлди - 2:4.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоанинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси 5 та ўйинга етди.
"Насаф" ўтган йил ОЧЛ 2 мусобақаси гуруҳ босқичидаги охирги 4 та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрганди. "Аждарлар" сўнгги бор 2024 йилнинг 2 октябрь куни, ўз майдонида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби устидан (2:1) зафар қучишганди.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" Элит ОЧЛ доирасидаги навбатдаги баҳсни 29 сентябрь куни Қаршида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар