

Меҳмонлар сафида Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 85-дақиқада захирага олинди. Ўзбекистон МТЖ ҳужумчиси 71-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Меҳмонларнинг яна бир ўзбекистонлик ўйинчиси Аббос Файзуллаев 90+3 дақиқага келибгина ўйинга қўшилди.
Баҳс 2:1 ҳисобида "Бешиктош" фойдасига ҳал бўлди. Қайд этиш керакки, "Истанбул Башакшехир" 89-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эрта тарк этди. 90+8дақиқада эса "Бешиктош" ўйинчиси Оркун Кокчу майдондан четлатилди.




