

Суперлига, 22-тур
Урганч. “Хоразм” спорт мажмуаси. 20:15
"Хоразм" – "Қизилқум" 1:3
Голлар: 30 - Рафаэль Таварес, 40 - Отабек Жўрақўзиев, 76 - Роман Папарига, 88 - Жамбули Жигаури
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Нуржаҳон Сулаймонов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Александр Попов
Камиссар: Қудрат Мадраимов
“Хоразм”: 77.Умиджон Эргашев, 5.Аббос Отахонов, 9.Сардорбек Азимов (71.Умид Султонов, 63’), 10.Рафаэль Таварес (90.Улуғбек Ҳошимов, 46’), 12.Максим Ширяев (22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 46’), 13.Элзио Лоҳан, 15.Диёр Ортиқбоев, 25.Матия Ром (7.Темур Исмаилов, 81’), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 94.Рустам Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 67’), 96.Рафаэль Сабино.
Захира: 33.Никола Стошич, 6.Нуржаҳон Музаффаров, 8.Нодир Абдухолиқов, 88.Аброр Хўсинов.
“Қизилқум”: 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (45.Озодбек Эргашов, 90+2’), 9.Шаҳзод Туропов (70.Дуглас Майкон, 70’), 10.Ислом Кенжабоев (97.Роман Папарига, 70’), 15.Никола Кумбурович, 20.Бобомурод Бозоров (18.Аббосбек Абдуғоффоров, 87’), 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури, 77.Диёр Рахматиллоев, 88.Отабек Жўрақўзиев (14.Элбек Отақулов, 46’).
Захира: 72.Жаҳонгир Маматқулов, 6.Муродали Усмонов, 17.Акмал Музаффаров, 30.Меҳрож Қўлдошев.
Огоҳлантиришлар: 90+5 - Роман Папарига
Четлатиш: 61 - Улуғбек Ҳошимов
90+5. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. Ҳолат ВАРда кўрилди ва гол инобатга олинди!
88. Аммо бош ҳакам гол деб ҳисобламади вазиятни.
88. ГОЛ! Жигаурининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аввал дарвоза тўсинига, сўнг ерга тегди.
81. Аббос Отахоновнинг зарбаси аниқ бўлмади.
79. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади!
78. Стоп, гол бўлган вазият ВАРда кўрилмоқда.
77. “Хоразм” қийин аҳволда қолмоқда…
76. ГОЛ! Папарига ҳисобни оширди! Раҳматуллаев Рахматиллоевга узатди, сўнг унинг узатмасини Роман голга айлантирди!
74. Умид Султонов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмади, деб топди.
70. Раҳматуллаевдан яна бир зарба кўрдик, буниси ноаниқ бўлди.
66. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг тўпни Эргашев ушлаб олди.
65. Ортиқбоевдан яна бир зарба, бунисида тўпни дарвозабон ушлаб олди.
62. Хоразмлик футболчилар бошларини чангаллаганча қолишди.
61. Улуғбек Ҳошимовга қизил карточка кўрсатилди, “Хоразм” бир киши кам бўлиб қолди.
60. Улуғбек Ҳошимов рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилган эди. Энди эса ҳолат ВАРда кўрилмоқда. Қизил эҳтимоли кўриляпти.
58. Темп биринчи бўлимдаги каби юқори эмас. Бу барибир жамоаларнинг жисмоний ҳолати билан ҳам боғлиқ.

53. Диёр Ортиқбоевнинг хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди!
46. Иккала жамоада ҳам ўзгариш амалга оширилди.
46 Иккинчи бўлим бошланди.
45. Биринчи бўлим якунланди.
44. Отабек Жўрақўзиевнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
41. Зўр ўйин кўряпмиз, дўстлар! Вазиятлар, голлар - барчаси ажойиб!
40. ГОЛ! Отабек Жўрақўзиев ҳисобни тенглаштирди! Чап қанотдан Кенжабоев ҳаволатиб тўпни узатди, Отабек эса ўнг ўткир бурчакда турган бўлса-да, дарвозага аниқ зарба берди!
39. “Қизилқум” иштирокида ҳужумлар кўпаймоқда.
35. Сардор Азимовнинг ўнг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
32. Ислом Кенжабоевнинг ажойиб зарбасидан сўнг Эргашев тўпни қийинчилик билан қайтариб юборди!
30. Мезбонлар ҳисобни очиб олишди, энди буёғига меҳмонларга қийин бўлади.

29. ГОЛ! Рафаэль Таварес ҳисобни очди! Азизбек Пирмуҳаммадов узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон супер сейв билан қайтарди, сўнг “Қизилқум” ҳимоячиси тўпни тепиб юборишдан аввал Рафаэль дарвозага тўпни киритиб қўйди
20. Жигаурининг чап ўткир бурчакдан тепган тўпини дарвозабон қайтарди.
17. Жўрқўзиев ўзига узатиб берилган тўпни рақибдан олиб ўтолмади, бўлмаса хавфли вазият кўрардик.
8. Сардор Азимовнинг узоқдан берган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.
3. Бобомурод Бозоровнинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ, аммо кучсиз чиқди.
2. Илк дақиқалароқдан меҳмонлар фаол. Отабек Жўрақўзиев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Эргашев тўпни қайтарди!
1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 22-туридан жой олган баҳс - "Хоразм" – "Қизилқум" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



