Камолиддин Тожиев: "Ҳар 2-3 кунда ўйин ўтказяпмиз. Жамоада толиқиш бор"

30 окт 2026, 21:42
Суперлиганинг 26-тури доирасида "Хоразм" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Камолиддин Тожиев иштирок этди.

- Яхши, қизиқарли ўйин бўлди. Ҳужумкор жамоалар ўйнашди ва ўйинда кўп вазиятлар яратилди. Биз бу ўйин учун анча йўл юрдик, ҳар 2-3 кунда ўйинлар ўтказяпмиз. Жамоада толиқиш бор, лекин шунга қарамасдан биз охиригача курашяпмиз. Йигитларга катта раҳмат айтаман.

- "Хоразм" жамоаси дарвозабони Умиджон Эргашев бугун зўр ўйин ўтказди. У ҳақда қандай фикрдасиз?

- Тан олиш керак, у бугун 4та 100 фоизлик вазиятларда жамоасини қутқарди. Балки бошқа дарвозабон бўлганида ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Ўзи "Хоразм" жамоаси ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Шу сабабли яхши тайёргарлик кўрдик.

- "Пахтакор" ўз олдига қўйган мақсади - чемпионлик учун охиригача курашадими?

- Албатта, охиригача курашамиз. Ҳар ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia