

- Элдор Шомуродов узоқ вақт давомида жамоангизда тўп сурган. Ўтган йили у чемпионатда донғи кетган номлар кўп бўлишига қарамай, Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди. Шунингдек, бу йил ҳам Шомуродов кўплаб голлар уришда давом этмоқда. Сизнингча, бу унинг максимумими ёки у яна ўсиши мумкинми?
— Очиғи, бу унинг энг максимум даражиси ёки йўқми, бир нарса дейишим қийин, чунки мен ҳам уни сиз каби фақат четдан кузатяпман. Шу сабабли бирор баҳо бериш учун, назаримда, кўпроқ бирга вақт ўтказиш, яъни ҳеч бўлмаганда биргаликда машғулот олиб бориш керак. У ҳозир кўрсатаётган нарса унинг салоҳиятидир. Тўғрироғи "Ростов"далигидаёқ кўриниб турганди, бунинг устига Италияда ҳам яхши мактаб ўтади. Шунинг учун унинг айни пайтда Туркияда кўрсатаётган ўйини, менимча, биринчидан — юқори савия бўлса, иккинчидан — энг муҳими, у мана шу даражасини камида ушлаб тура олиши керак.



