UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  0 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  0 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Суперлига. Дастлабки турнинг ўзида учта ўзгариш содир бўлди Янгиликлар

Суперлига. Дастлабки турнинг ўзида учта ўзгариш содир бўлди

Юртимизда янги футбол мавсуми бошланишига ҳам борган сайин кам муддат қолмоқда. 8-9-10 март кунлари Суперлигада 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Биласиз, Профессионал футбол лигаси майдони айни пайтда учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлмаган жамоаларга стадион танлаш ҳуқуқини тақдим этган. Шу боисдан “Навбаҳор” — “Қўқон-1912” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган бўлди. “Қўқон-1912” уй стадиони ҳам айни дамда янги мавсумга тўлиқ тайёр эмас. Наманганликлар шу боисдан ўз уй учрашувини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиш ниятида эди. Якунда “Навбаҳор” “Истиқлол” стадиони эмас, балки ТТЙМИ стадиони билан келиша олди ва натижада “лочинлар” илк тур ўйинини Тошкентда ўтказадиган бўлишди.

ТТЙМИ стадиони ёритиш тизими талабларга тўлиқ жавоб бермагани боисдан ўйин режадагидан 1 соат олдинроқ бошланади. Шунингдек, Термиздаги “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Сурхон” – “Металлург” учрашуви ҳам Спорт телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилгани боис режадагидан 1 соат эртароқ бошланади.

1-тур
10 март, якшанба

13:00 СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ
15:00 НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912
18:00 СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР


Кеча ПФЛ илк турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувин 8 мартдан 16 мартга кўчирган эди.

Рейтинг: -52   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика