Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?
29 июл 2025 22:40
Янгиликлар
Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?
Футболчи "шерлар" сафида 10-рақамда тўп тепади.
"Азиз Турғунбоев "Пахтакор"га қайтди. Маҳоратли ярим ҳимоячи фаолиятини яна клубимиз сафида давом эттиради.
Турғунбоев билан "Пахтакор" ўртасида 2026 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Бунгача Азиз 2021-23 йилларда жамоамиз таркибида ўйнаб, уч карра Ўзбекистон чемпионига айланган. 103 учрашувда "Шерлар" шарафини ҳимоя қилиб, 17 гол муаллифи бўлган. Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Турғунбоев эркин агент сифатида Туркиянинг "Сивасспор" клубидан кўчиб ўтди. Азиз "Пахтакор" билан яна кўплаб совринларга эга чиқишига умид қиламиз.
"Пахтакор"га қайтишинг муборак, Азиз!", — дейилади клуб хабарида.
Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар