“Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви бошқа кунга кўчирилди
06 мар 2019 14:53
Янгиликлар
“Пахтакор” - “Локомотив” учрашуви бошқа кунга кўчирилди
Мазкур икки клуб халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Осиё Чемпионлар лигасини муваффақиятли бошлаган жамоаларимиз илк турда 1 дуранг ва 1 ғалаба қайд этишди. “Локомотив” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Пахтакор” сафарда “Персеполис” билан дуранг қайд этди.
Қайд этиш жоизки, келаси ҳафтада ҳам мазкур жамоалар халқаро майдонда расмий учрашувларини ўтказади. “Локомотив” 11 март куни Қатарда “Ал Райян” меҳмони бўлса, “Пахтакор” уйда 12 март куни Саудиянинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ҳар икки жамоамизнинг ОЧЛ доирасида 1 ҳафта давомида 1 та сафар ва 1 та уй ўйини ўтказиши, мазкур ўйинлар оралиғида футболчиларнинг жисмонан толиқмасдан, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини таъминлаш мақсадида “Пахтакор” жамоасининг мурожаатига асосан Суперлига 1-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” — “Локомотив” учрашуви 16 март – захира кунига кўчирилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар