UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  0 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  3 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0

Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди

Қирғиз Республикаси терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев фаолиятини Суперлигада давом эттиради.

Бу ҳақда "Андижон" матбуот хизмати эълон қилди.


"Ёзги селекцияда таркибини кучайтираётган "Андижон" клуби ўз сафини яна бир маҳоратли футболчи билан тўлдирди.

Қирғизистон миллий терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев расман "Андижон" футболчисига айланди. У билан шартнома имзоланди ва эндиликда «бургутлар» шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Эржан Токотаев 2000 йилнинг 17 июль санасида Қирғизистонда таваллуд топган. Дарвозабон фаолияти давомида "Дордой" (Қирғизистон), "Алга" (Қирғизистон), "Каспий" (Қозоғистон), "Турон" (Қозоғистон) ва "Шанлиурфаспор" (Туркия) да фаолият олиб борган.

Токотаев 2023 йилдан бери Туркия чемпионатида "Шанлиурфаспор"да ўйнаган. Эржан фаолияти мобайнида ҳозиргача 92 та ўйинда иштирок этган. 2021 йилдан бери Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозирга қадар бош жамоада 36 та ўйин ўтказган.

Эржан, "Андижон"нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", — дейилади андижонликлар хабарида.


Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика