Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!

Sherzod Nurmatov
29 июл 2025
Мавсумнинг биринчи қисмини "Андижон"да ўтказган дарвозабон Валижон Раҳимов "Бунёдкор"га ўтди.

У "қалдирғочлар" билан 2026 йилнинг 1 декабрига қадар мўлжалланган битим тузди.

Аввалроқ 30 ёшли футболчи "Андижон" билан шартномани ўзаро келишувига кўра бекор қилганди.

Валижон Раҳимов ўтган вақт мобайнида андижонликлар сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказиб юборган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати