UZ

Сўнгги янгиликлар

15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  1 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  26 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади" Янгиликлар

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади"

Про-Лига "А" гуруҳида жорий мавсумни 3-ўрин билан якунлаган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби футболчиси Риза Айвазов билан мавсум якунлари юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Риза Айвазовга бу йилги мавсум қай даражада маъқул келди?
- Умуман олганда бу мавсум ёмон ўтмади. Бу мавсум давомида юқори иштиёқ билан ўйнадик. Жудаям қизиқ, кескин курашларга бой, қизғин мавсум бўлди. Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади. Ўтиш ўйинида Суперлига иштирокчиси АГМКга кичик 0:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учрадик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

- Риза Айвазовнинг "Истиқлол" клуби билан янги мавсум учун ҳам шартномаси борми? Умуман режаларингиз қандай?

- Шу йил охирида "Истиқлол" клуби билан шартномам якунига етади. "Истиқлол" аҳил жамоа, бу жамоа менга бегона эмас. Тўғриси, айни дамда келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

- Риза Айвазовнинг мухлисларга тилаклари...

- Жамоамиз мухлисларига катта раҳмат айтаман, улар бизни ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб келишган. "Истиқлол" жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика