

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
"Арсенал" футболчи билан шартнома шартларини келишиб олди. Расмий хабар тез орада эълон қилинади.
21 ёшли футболчи учун 15 млн евро ҳамда бонуслар тўланади – умумий сумма деярли 20 млн еврога етади.
Тиббий кўрик жараёни ҳафта охирига режалаштирилган.
Москера "кўршапалаклар" тарбияланувчиси ва Испания ёшлар терма жамоаси аъзоси саналади. У ўтган мавсум Ла Лигада 37 ўйинда 1 та тўп киритган.



