UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоасини Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 22 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  3 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  40 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  3 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  56 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари Янгиликлар

Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари

Суперлигада биринчи давра учрашувлари якунига етиб бормоқда.

Ҳар бир мавсум олдидан клублар таркибни кучайтиришга ҳаракат қилади. Кимдир легионерга ишонади, кимдир таниқли маҳаллий ўйинчини жалб қилади, яна кимдир янги юзларни синаб кўради. Ҳар ҳолда, ҳар бир трансфер ортида маълум умид, мақсад ва сарф-харажат туради. Аммо натижа майдонда кўринади.

Биринчи давра якунига етаётган паллада, айрим футболчилар кутилган даражада фойда келтирмагани аниқ бўлиб қолди. Улар орасида майдонда деярли кўринмаганлар ҳам бор, имконият берилганига қарамай, ишончни оқлай олмаганлар ҳам.

Қуйида шундай ўйинчилардан тузилган рўйхат билан танишасиз. Бу танқид эмас — ҳолатга холис баҳо. Бу фактларнинг йиғиндиси эмас — жорий мавсумнинг амалдаги воқелиги.

1. Амед Кобена - "Қўқон-1912"

"Қўқон-1912" қишда ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида ивуарлик Амед Кобенани олиб келди. Уни танловга асосан олиб келишганми ёки агентлар тавсияси биланми — бу борада аниқ маълумот йўқ. Лекин натижа аниқ: Кобена жамоага фойда келтира олмади. У фақатгина бир учрашувда майдонга тушди — ҳаммаси бўлиб 13 дақиқа. На рақобат учун курашди, на ўзидан таассурот қолдирди. Ушбу қисқа вақт ичида ўзини кўрсата олмади ва клуб апрель ойидаёқ у билан шартномани бекор қилди.

"Қўқон-1912" мухлислари Кобенани яхши танимай ҳам қолишди. Унинг номи клуб тарихида эмас, фақат трансфер рўйхатларида қоладиган бўлди.


2. Ажак Риак - ОКМК

Қишда ОКМК жамоасига олиб келинган Ажак Риакдан кўп нарса кутилганди. У Жанубий Судандан, Европа футболи ҳавосини кўрган, “Шериф” (Молдова)да ўйнаган, терма жамоа аъзоси — аммо амалиётда бошқача чиқди.

Риак Қосимов бошчилигидаги жамоага мослаша олмади. Биринчи даврадаги 5 учрашувда ҳам у самарали ўйин кўрсатмади. Ундан ҳужумга нуқта қўйиш, зарба билан якунлаш ёки рақиб ҳимоясига таҳдид туғдириш кутилганди, лекин у бу вазифаларнинг ҳеч бирини тўлиқ бажара олмади дея оламиз. Ҳозир ОКМКда ҳужумчи муаммоси яққол сезилаётган паллада, Риакни олиб қолиш мантиқан ҳеч қандай фойда бермайди. Шунинг учун ҳам у катта эҳтимол билан ёзда клуб билан хайрлашади.

3. Ислам Машуков - "Андижон"

Ислам Машуков қишда Андижонга ёмон даражадаги ўйинчи сифатида эмас, балки обрўли тажриба билан келганди. Россия чемпионатида "Алания", "Оренбург" ва "Химки" каби жамоалар сафида тўп тепган футболчи. Шундай таржимаи ҳол эгаси келаётганида мухлисларда ҳам, мураббийларда ҳам умид катта бўлган.

Бироқ ҳар доим кутилган нарса содир бўлавермайди. Машуковга 9 та ўйинда имконият берилди, лекин у ҳужумчи сифатида ўз вазифасини бажара олмади. Гол уролмади, фақат 2 та ассист билан чекланди — холос.

Мураббийлар штабида ўзгариш рўй бергач, у жамоанинг кейинги режаларига тўғри келмади. Машуков билан шартнома бекор қилинди. Кўп нарса кутилган трансфер, амалда жамоа учун жиддий фойда келтирмаган ҳолда якун топди.

4. Владимир Йовович - "Нефтчи"

Ўтган йили "Сўғдиёна" сафида майдонда порлаган, ижодкор ўйинлар, голлар ва ёриб киришлар билан кўпчиликнинг эътиборига тушган Владимир Йовович бу мавсумни катта умидлар билан “Нефтчи”да бошлади. Ундан Фарғона клуби катта натижалар кутганди. Лекин умид бошқа, реал ҳолат бошқа бўлди. Жиззахда у олдинги чизиқда эркин ҳаракат қилган бўлса, “Нефтчи”да унга белгиланган вазифалар доирасида ўйнаш талаб қилинди. Бу эса унинг ҳаракатини чеклади.

Бундан ташқари, мавсум давомида турли жароҳатлар, шамоллаш ва вируслар унинг формасини тиклашига тўсқинлик қилди. У Суперлигада бор-йўғи 6 та ўйинда майдонга тушиб, фақат 1 та ассист билан чекланди.

Айни пайтда, унинг номига "Сўғдиёна" ва "Насаф" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда. Балки, у яна Жиззахда ўзини топар. Аммо "Нефтчи" учун — бу ҳам омадсиз трансферлардан бири бўлиб қолди.

5. Шаҳзод Убайдуллаев - "Навбаҳор"

"Навбаҳор" бу мавсум бошида трансфер сиёсатида йўналишни ўзгартирди — маҳаллий футболчиларга имконият берилди. Шундай шароитда косонсойлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев ҳам жамоа сафига қўшилди. Охирги йилларда Беларус ва "Металлург" (Бекобод) жамоаларида тўп тепган футболчидан маълум даражада тажриба ва реал самара кутилаётганди. Убайдуллаевга мавсумнинг биринчи ярмида 8 та учрашувда имконият берилди. Аммо у ҳеч бир учрашувда тўпни дарвозага йўллай олмади. Ўйиндан ўйинга ишонч камайиб борди ва охирги турларда у захирада қолди.

Лушчан бошчилигида "Навбаҳор"нинг ҳужум чизиғида Жиянов, Одилов, Ғуломов, Ўринбоев каби футболчилар фаол ҳаракат қилмоқда. Бундай рақобат фонида Убайдуллаевнинг асосий таркибдаги имкониятлари кескин камайди.

6. Манучеҳр Сафаров - Динамо

Қишда "Динамо" таркибига қўшилган тожикистонлик ўнг қанот ҳимоячиси Манучеҳр Сафаровдан маълум даражада фойда кутилаётганди. Лекин Суперлиганинг биринчи даврасида у деярли кўринмади. Қишки йиғинларда у фаол қатнашди лекин кейинчалик Вадим Абрамовнинг режаларига кирмади. Шартнома тузиб бўлган футболчи жамоада қолишга қарор қилди. Аммо ўйин амалиётисиз қолиб кетди. 

7. Наоаки Сенага - ОКМК

ОКМК охирги икки мавсумда япон футболчиларига қизиқиш билдирмоқда. Ўтган йили Арихиро Сентоку келган бўлса, бу йил қишда навбат Наоаки Сенагага келди. Суперлига биринчи даврасида у жами 3 та ўйинда иштирок этди, барча учрашувларда бирга-бирга йиғилганда 44 дақиқа майдонда бўлди. Бу — унинг имкониятдан фойдалана олмаганини кўрсатади. ОКМК таркибида унинг позициясида рақобат кучли эди: Хуршид Ғиёсов ва Асад Собиржонов каби футболчилар қанотда анча фаол ҳаракат қилишди. Сенага эса бу рақобатда ютқазди.

Тажрибали мураббий Миржалол Қосимов жамоасида Сенага катта роль ўйнай олмади. Бу трансфер ҳам, кутилган натижалар олиб қаралганда омадли деб ҳисобламадик.

8. Олександр Воробей - "Насаф"

Қишда "Насаф" томонидан асосий дарвозабон Абдувоҳид Неъматовга рақобатчи сифатида олиб келинган украиналик Олександр Воробейдан ҳеч бўлмаса ишончли захира вазифасини бажариш кутилаётганди. Лекин у бу вазифани ҳам етарлича бажара олмади. Суперлигада Воробей фақат 1 та учрашувда майдонга тушди, Кубок баҳсларида эса 2 марта дарвоза қора чизиғида турди. Аммо бу 3 учрашувда дарвозасидан 8 та тўп ўтказиб юборди. Бундай кўрсаткич — жамоа ишончига ҳам, мухлис талабига ҳам жавоб бермайди.

Олдинда "Насаф"ни Элит ОЧЛ ва чемпионатнинг муҳим босқичлари кутиб турибди. Жамоада захира дарвозабонининг тайёр ҳолда бўлиши зарур. Жароҳат, карточкалардан ҳеч ким кафолатланмаган. Аммо Воробей Неъматовга реал рақобат туғдира олади, деб бўлмайди.

9. Абубакр Ризо Турдиалиев - ОКМК

Қишки трансфер ойнасида ОКМК сафига қўшилган Абубакр Ризо Турдиалиевдан ҳеч бўлмаса ротация учун керакли футболчи чиқади, деган умид бор эди. Аммо у Суперлигада бирорта учрашувда майдонга тушмади. Фақат Кубокдаги 1 та баҳсда иштирок этди — холос.

Аслида, майдонга тушмаган футболчи ҳақида кўп гапириш қийин. Лекин ушбу ҳолат ОКМКда трансфер стратегиясидаги саволларга сабаб бўлади. Чунки бу рўйхатда фақат Турдиалиев эмас, жамоанинг яна икки футболчиси — Ажак Риак ва Наоаки Сенага ҳам бор. Яъни, жамоа қишда қилган селекциясидан камида 3 позицияда самара ололмади.

Ёзда ОКМК селекцияни жиддий қайта кўриб чиқиши шарт. Жамоада ҳужумчи, ярим ҳимоячи ва дарвозабон нуқтасида бўшлиқлар яққол кўзга ташланмоқда. Самарали селекциясиз мавсумда жиддий қийинчиликлар кузатилиши мумкин.

10. Педру Морейра - "Пахтакор" (БОНУС)

Суперлигага келган ҳар бир легионер мураббийдан жамоа ўйинига янгилик, интизом ва натижа кутилган. "Пахтакор" ҳам мавсум бошида шундай мақсад билан португалиялик мутахассис Педру Морейрани жамоа бош мураббийи этиб тайинлади. Аммо бу тажриба кутилган самарани бермади.

Унинг қўл остида жамоа майдонда ўзини эркин ҳис қила олмади, кучли томонларини намоён эта олмади. Ҳужумда янгилик кўринмади, ўрта чизиқда кескинлик йўқолди. Энг муҳим жиҳати — жамоада мазмун йўқ эди.

Педру Морейра бошчилигида "Пахтакор" 14 та учрашув ўтказди: 7 ғалаба ва 7 мағлубият. Гарчи рақамлар нисбатан барқарор кўринса-да, ўйин сифати ва ишонч жиҳатидан бу натижа жамоа салоҳиятига мос келмасди.

Қизиғи шундаки, у жамоани тарк этгач, “Пахтакор”нинг ўйини жонланди. Ҳамжиҳатлик пайдо бўлди, натижалар ҳам барқарорлаша бошлади. Демак, муаммо ўйинчиларда эмас, балки улардан тўғри фойдалана олмаган мураббийда бўлган.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 июл 19:22:05
Бахтиёр Ашуров
Open Ucoz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hebay, paxtadagi Jonatan lukka
Жонатан Лукка жароҳати бор. Пахтакордан аллақачон кетлиям шекиллий!
   
05 июл 18:25:48
Бахтиёр Ашуров
Шухрат Эргашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хебайнинг потенциали бор, Насафда ракобат кучли ва соглигидаги муаммо унга панд берди, Сугдионага эса кушилиб кетса керак.
Ҳебай Андижондан кетгандан кейин. Бирор жамоада қойиллатиб ўйнагани йўқ. Уни насафга келишини ўзи хато эди. Бошкевич ҳам, бир уруниб кўрсин. Зора Ҳебайни иши юришиб кетса!
   
05 июл 17:56:16
Шухрат Эргашев
Хебайнинг потенциали бор, Насафда ракобат кучли ва соглигидаги муаммо унга панд берди, Сугдионага эса кушилиб кетса керак.
   
05 июл 17:54:11
Шухрат Эргашев
Манимча бунака холатлар хам футболнинг бир кисми, хеч ким футболчини клубга захирага михлаб, пул ювиш учун олиб келмайди. Бизда купинча таваккал килинади, аник шу уйинчи уйнаб кета олади дейиша олмайди. Аник уйнаб кета оладиганлар дунёда санокли ва улар кучли чемпионатларда уйнамокда.
   
05 июл 17:53:05
Baxtigali Adilov
TFU sanga o'zbek Futboli фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1-o’rinda Ruben Hebay bo’lishi shart edi.
Тугри,Хебайдан куп нарса кутулганди
   
05 июл 17:41:30
Ula1984
Доим шунака узини окламидику. Пул ювиш операцияси иккинчи даврада хам давом этажи хечкиси йук
   
05 июл 17:39:21
Memphis_7
Yevropalikar debman uzb ekan qzqmas
   
05 июл 17:18:51
Open Ucoz
Hebay, paxtadagi Jonatan lukka
   
05 июл 16:58:23
TFU sanga o'zbek Futboli
1-o’rinda Ruben Hebay bo’lishi shart edi.
   
05 июл 16:50:15
dessi anvar
қўқон 1912 кобена олган қанақа кобеналигини ўзлари ҳам билишмабди , душавой кобенами , москвични кобенасими
   
05 июл 16:19:34
Аллаёров Ёдгор
RubenXebaychi uni xam qushsa bõladi 100%
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика