UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  3 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8

Ўзбекистонлик футболчини Қирғизистонда 1000 доллар берамиз деб қандай алдашди? Янгиликлар

Ўзбекистонлик футболчини Қирғизистонда 1000 доллар берамиз деб қандай алдашди?

Ўзбекистонлик ҳужумчи Алишер Азизов қисқа муддат Қирғизистоннинг "Олға" клубида фаолият олиб борди.

Футболчи "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди. Қуйида ушбу интервьюнинг асосий жойини тақдим этамиз.

"Биласиз "Дордой" жамоасида ўйнадим. Ушбу жамоа мураббийи мени "Олға"га чақирди. Ўша мураббийнинг гапига ишониб "Олға" билан шартнома туздим. Аммо ўзаро келишувга кўра мен уларнинг оғзаки гапларига ишонгандим ва шунга асосан шартномага қўл қўйгандим. Мен шартномада арзимаган 50 доллар ойлик маошга қўл қўйгандим. Бир сўз билан айтганда, клуб менга нисбатан профессионал иш тутмади. У ерда менга бегона бўлган одамлар бўлганида албатта қуруқ гаплари учун шартнома тузмасдим. Бош мураббий ва клуб раҳбариятига ишлаган одам билан "Дордой"да бирга ишлаганмиз.

Ҳеч кимга шикоят қила олмайман. Чунки шартномада ёзилган пулни олдим. 50-60 доллар атрофида. Бир марта 200 олдим бўлди. Ҳисоблаб чиқсам уч ойга 200 доллар олибман (кулади). Бошқа пул олмадим.

Улар билан оғзаки равишда 1000 АҚШ долларига келишгандик", - дейди Алишер Азизов "Футбол Экспресс" газетасига.  


Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика