UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  7 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  3 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1

Осиё Кубоги. Австралия - Иордания. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Янгиликлар

Осиё Кубоги. Австралия - Иордания. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Эртага "B" гуруҳи жамоалари 1-тур баҳсини ўтказишади.

Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби Австралия эртага дастлабки турни Иорданияга қарши ўтказади. Мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. 

Маълумот учун, Австралия - Иордания баҳси Ал Айндаги "Ҳазза бин Зайед" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 16:00да бошланади.

Матбуот анжуманида Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грехэм Арнольднинг фикрлари қуйидагича бўлди: "Биз тўрт йил олдин чемпион бўлгандик. Ўшанда мусобақа ўз майдонимизда ўтганини ҳам унутмаслигимиз керак. Лекин бу натижага ҳам тўрт йил бўлди. Энди эса тарихни бошқатдан ёзишнинг вақти келди. Ҳозир ўтмиш билан яшашнинг мавриди эмас ва келажакка боқиш лозим. Буёғига ҳаммасини бошидан бошламоқчимиз. Навбатдаги Осиё Кубогига узоқ вақт тайёргарлик кўрдик, бунинг мевасини чемпионат давомида олишга ҳаракат қиламиз".

Австралия бош мураббийининг айтишича, Мэтью Леки ҳозирча ўйинга тайёр эмас, чунки "Герта" ярим ҳимоячиси жароҳатини даволаяпти.

"У тез орада соғайиб сафга қайтади. Осиё Кубоги фақат битта ўйиндан иборат эмас ва бу ўринда шошилмаган маъқул. Мэтью Леки профессионал футболчи, у ҳар бир машғулотда астойдил тер тўкади. Ўйлайманки, Фаласти билан ўйингача ярим ҳимоячимиз тайёр бўлади".


Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Иордания терма жамоаси бош мураббийи Витал Боркелманс саволларга жавоб қайтарди.

"Австралия - жуда кучли жамоа, бунга шубҳа йўқ. Бу жамоа жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олди. Ўйлайманки, навбатдаги Осиё Кубоги ҳам Австралия учун омадли кечади. Биз учун эса нафақат бу жамоага қарши баҳс, балки ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бизни шунингдек, Сурия билан Фаластинга қарши баҳслар ҳам кутиб турибди. Умуман олганда жуда қизиқ гуруҳдан жой олганмиз. Жамоам ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан беллашувга тайёр. Биз Хитой, Қирғизистон ва Қатарга қарши яхши ўйин кўрсатдик. Энди Австралия билан ҳам тенгма-тенг курашишга ҳаракат қилиб кўрамиз", - дейди бельгиялик мутахассис.

Австралия - Иордания: ўзаро ўйинлар

29 март, 2016
Австралия - Иордания 5:1 (ЖЧ саралаш) 

8 октябрь, 2015
Иордания - Австралия 2:0 (ЖЧ саралаш) 

11 июнь, 2013
Австралия - Иордания 4:0 (ЖЧ саралаш) 

11 сентябрь, 2012
Иордания - Австралия 2:1 (ЖЧ саралаш)


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика