UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  1 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  2 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  11 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  19 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Муслимбек Саидбоев: "Менга натижа умуман муҳим эмас" Янгиликлар

Муслимбек Саидбоев: "Менга натижа умуман муҳим эмас"

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги йирик мағлубиятдан кейин "Наманган ФА" мураббийи Муслимбек Саидбоев фикрларини билдирди.


- Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Чунки таркибимиз 17-18-19 ёшли йигитлардан иборат ҳисобланади. Асосий мақсадимиз натижа эмас: Ўзбекистон терма жамоалари ва вилоятимиз бош жамоасига футболчилар етказиб бериш. Шу мақсад бўйича биз натижага қарамасдан ишлашда давом этяпмиз.

- "Локомотив" фонида жамоангиз қандай кўринди?

- "Локомотив" азалдан Ўзбекистоннинг бренд жамоаларидан бири ҳисобланади. Клуб аста-секинлик билан яна шундай бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жамоам ёмон кўринмади.

- Гуруҳдаги "Бунёдкор" ва "Бухоро" ҳақида фикрларингиз қандай?

- Улар Суперлига жамоалари ҳисобланади. Бизни хурсанд қиладигани шундаки, гуруҳдаги барча рақибларимиз жуда яхши жамоалар. Шундай футболчиларга қарши ўйнаш ёш футболчилар учун орзу. Кейинчалик ўз кумирларига қарши ўйнашади. Ушбу футболчилардан ўрнак олиб, зинама-зина кўтарилиб боришади. Бундай ўйинлар биз учун жуда катта тажриба сифатида хизмат қилади. Менга натижа умуман муҳим эмас, мақсадим футболчилар етиштириб чиқариш.

- Биринчи лигадаги мақсад қандай?

- Ўтган йили Биринчи лигада 7-ўринни қўлга киритдик. Бу йил эса натижани яхшилашни ният қилганмиз. Таркибда ўтган мавсумдаги ўзакни сақлаб қолганмиз. Таркиб юз фоиз академиямиз тарбияланувчилари ҳисобланади. Ўтган йилдан юқорироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- "Локомотив" бугун қандай таркибда ўйнашини кутгандингиз: тажрибали футболчилардан иборат жамоаними ёки ёш футболчилар аралаштирилган асосий таркибними?

- Бугунгидек асосий таркибни. Сабаби ўзим шогирдларимнинг шундай футболчиларга қарши ўйнашини ҳавас қиламан. Чунки улар ушбу футболчиларга қараб нималардир олади, интилади ва мотивация олади. Тажрибасидан келиб чиқиб, уларга ўхшашга ҳаракат қилади. Ёшлар таркиби тушганида биз кутгандек тажриба бўлмасди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика