Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди

Sherzod Nurmatov
26 июн 2025, 14:33
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Пролига иккинчи давра баҳслари ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" ПФК раҳбарияти дастлабки икки давра бўйича асосий жамоамиз иштирокини таҳлил қилган ҳолда мураббийлар штаби билан ўзаро ҳамкорликни тугатишга қарор қилди.

Шунингдек Ўзбекистон Кубогида гуруҳдан чиқа олмаганимиз ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, бош мураббий Григорий Колосовский ва мураббийлар штаби билан шартнома бекор қилинди.

Мураббийлар штабига ўзаро ҳамкорлик учун миннаторчилик билдириб, уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз", - дейилади хабарда

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати