Харри Кейн Миллатлар Лигаси доирасида Хорватияга қарши баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилди. Шу тариқа унинг мамлакат бош жамоаси сафидаги голлари сони 20 тага етди. У бунча голни уриш учун 35 та ўйинда майдонга тушишига тўғри келди. Харри Англия терма жамоаси сафида 20 та ва ундан ортиқ гол урган 23-футболчи сифатида тарихдан жой олди.
Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар эса Уэйн Руни ҳисобланади. Унинг ҳисобида 53 та гол (120 та ўйин) бор. Руни 20 та гол уриши учун 49 та ўйин керак бўлган.