UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  0 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  2 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  0 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1 21:32Ўртоқлик учрашуви. “Андижон” Украина жамоаси билан дуранг ўйнади  3 20:52Хебай Қозоғистон клубига ўтди  5 20:20“Бавария” муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтирди  1 19:55"Каттақўрғон" стадионида ишлар қизғин  1 19:31"Нефтчи" Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига 4 та гол урди  11 19:17"Сурхон" Россия жамоасидан устун келди, Беҳруз Каримовдан "гол+пас"!  5 18:56"Монако" Погбани таркибдан чиқарди  1 18:25"Ғазалкент" жамоаси Туркиядаги йиғинга қандай таркибда йўл олгани маълум бўлди  2 18:17АПЛ қишки трансфер ойнасида Ла Лигага нисбатан 677% кўпроқ пул сарфлади  3

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди? Янгиликлар

Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?

Параклиник текширувлар натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси вингери тикланиш даврини бошдан ўтказади.

Клуб расмий веб-сайтида хабар қилинишича, Остон Ўрунов тизза ости пайи жароҳати олганидан сўнг майдонга ажойиб тарзда қайтди. У "Персеполис" сафида мавсумнинг сўнгги икки ўйинида гол уриб, ўзининг техник маҳоратини яна бир бор намойиш этди. Бироқ бу сафар Ўрунов мамлакат терма жамоаси таркибида чов соҳасидан жароҳат олди.

"Персеполис" тиббиёт қўмитаси ўйинчининг жароҳатланиш пайтидаги муносабати ва ўтмишини кузатгандан сўнг иккинчи даражали жароҳат эҳтимоли масаласини кўтарди. Бироқ ҳар қандай якуний хулоса, табиийки, МРТ натижаларига боғлиқ эди.

Шу муносабат билан шифокор Фарид Заринеҳ қуйидагиларни маълум қилди: 

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббиёт ходимлари назорати остида параклиник текширувлар ўтказилди ва улар бизга ўйинчида иккинчи даражали жароҳат хавфи мавжудлигини хабар қилишди. Бундай ҳолатда даволаш ва тикланиш жараёни 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача давом этади. Албатта, футболчи сафга қайтгач, унинг ҳолатини синчковлик билан ўрганиб чиқишимиз лозим. Ҳозирги вақтда биз Ўзбекистон томони билан алоқадамиз".

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жароҳати туфайли меҳмонда бўлиб ўтган БААга қарши ўйиннинг 14-дақиқасидаёқ Аббос Файзуллаев билан алмаштирилганди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика