

Бу ҳақда терма жамоанинг расмий баёнотида айтилади.
"Килиан Мбаппе ғалаба голини ураётганда тизидан жароҳат олди. Унда пай жароҳати ташхиси қўйилган, шу сабабли у йиғиннинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Килиан, тезроқ соғайиб кетишингни тилаймиз!" — дейилади Франция терма жамоасининг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида қолдирилган хабар матнида.
Шу тариқа, Мбаппе ўз клуби — Мадриднинг "Реал" жамоаси ихтиёрига қайтади.
Мбаппе 25 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Франция терма жамоасининг Туркияга қарши сафардаги ўйинида жароҳат олди. Учрашув французларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Килиан 54-дақиқада гол урди, аммо орадан кўп ўтмай алмаштирилди.



