Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди
12 июн 12:26
Янгиликлар
Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди
Англия терма жамоаси Африка жамоасига қарши ўйинда тарихдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
10 июнь куни Ноттингем шаҳридаги "Сити Граунд" стадионида ўтказилган ўртоқлик учрашувида англияликлар Сенегалга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бунгача "уч шерлар" Африка жамоаларига қарши 21 ўйин ўтказиб, 15 та ғалаба, 6 та дурангга эришган. Бунгача ушбу қитъа вакилларидан мағлубиятга учралмаган эди.
Қўшимча антирекорд – ўтказиб юборилган 3 та гол. Аввалроқ Англия Африка жамоаларига бир ўйинда иккитадан ортиқ гол уришга йўл қўймасди.
Бу ўйинда Ҳарри Кейн еттинчи дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, Сенегал Исмаила Сарр, Ҳабиб Диарра ва Чейх Сабалининг голлари билан жавоб қайтарди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар