UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  8 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

​Достон Турсунов: "Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш" Янгиликлар

​Достон Турсунов: "Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Достонбек Турсунов Уммон терма жамоасига қарши ўйинга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Уммонга қарши ўйинга таркибдаги барча футболчилар тайёр. Машғулотларда астойдил ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсадимиз Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаш. Ўтган йил Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Уммон дарвозасига гол киритиш насиб қилган ва ўша гол эвазига рақиб устидан ғалаба қозонгандик. Энди бу ишни миллий терма жамоа билан ҳам амалга оширмоқчимиз.

Ўша ўйинда стандарт вазият юзага келганда, мураббийимиз олдинга боришга кўрсатма бергандилар. Тўп жарима майдончасига оширилгандан кейин дарвозага зарба йўлланди, дарвозабон қайтарди. Кўп футболчилар бир жойга тўпланиб қолишганди. Шунга қарамай тўпни дарвозага йўналтиришга улгурдим.

Осиё Кубогида кўплаб кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бу ҳам бўлса жамоалар даражаси бир бирига анча яқинлашиб қолганини билдиради. Ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўришимиз керак",  дейди Достон Турсунов.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика