UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Арвеладзе: "Бу ерда футболни севишади, ўз ватаним ва Ўзбекистонда ҳам шундай" Янгиликлар

Арвеладзе: "Бу ерда футболни севишади, ўз ватаним ва Ўзбекистонда ҳам шундай"

ОЧЛ 1-тури доирасида "Пахтакор" Эронда "Персеполис" билан муросага келди.

Учрашувдан сўнг, Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда ажойиб муҳит билан табриклайман. Улар жудаям яхши муҳит ҳосил қилишди. Бир ўйинга 50 минг мухлис келиши зўр. Биз қийин ўйин кутгандик. Улар стандарт вазият ва узун паслар орқали ўйнашади. Яхши ўйнадик, баъзан аниқлик етишмади. Кун якунида футболчиларимни табриклай оламан. Эрон футболи ўтган йили ажойиб натижалар кўрсатди. Рақиб финалда ўйнаганини биламиз. Ҳозир кимнинг мусобақада фаворит эканини айта олмайман. Биз ўз ўйинимизни намойиш этишга интилдик. Ҳозирча янги футболчилар борлиги сабабли барча жиҳатларда ўсишга эришишимиз керак. Бу ерда футболни севишади, ўз ватаним ва Ўзбекистонда ҳам шундай. Мухлислар ўз жамоаларини қувватлаши жуда яхши ҳолат" — дея фикр билдирди Арвеладзе.

Шундан сўнг, Сардор Собирхўжаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Собирхўжаев: "Қийин ўйин бўлишини кутгандик. Чунки рақибимиз Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Ҳали олдинда бизни яна беш учрашув кутмоқда. Барча жамоа имкониятга эга".

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика